Ҳаёт сабоқлари

Кибр гўё кишининг умуртқа ва бўйин суякларини темирга айлантириб қўяди. Уни букиш учун одам ҳаётнинг ўт-оловида бир эриб, сўнгра муздай сувида совиб олиши керак.

***

Дўстнинг уруғи бемаза бўлса, унинг ҳосили душман деган хавфли мева бўлади.

***

Оналарнинг яхшиликлари сочнинг толасидай кўп, аммо буни фарзандлар кўпинча сочи тўкилганда билади, холос.

***

Миннат тоши отилса, тегмасдан қолмайди.

***

Ҳақиқатни айтиш шунинг учун ҳам қийинки, унинг бир учи айтувчига ҳам тегиб туради.

***

Филни яшириш мумкин, аммо феълни яшириш жуда қийин.

***

Аёлнинг эркинлиги беҳаёлик кўринишида бўлса, эр — кунлик бўлади.

***

Қоғоздаги хатони тузатиш учун қалам қоғоз устида қайта юрса бас, аммо ҳаётдаги хатони тузатиш учун қадам қайта-қайта юргани билан уни қайта тузатишнинг имкони бўлмаслиги мумкин.

***

Раҳбарлардан бири табрик хатларини иккига ажратди: учдан бир қисмини костюмининг чап кўкрак чўнтагига солди, булар ўзимга деди. Дўппайиб турган катта қисмини эса стол тортмасига жойлади. Булар менга эмас, сенга келган  деди, — столга қараб.

Шуҳрат Рўзиев.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

five − 3 =