Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўтказилган «Энг улуғ, энг азиз» республика кўрик-танлови ғолиблари

Ёзувчи ва шоирларнинг

бадиий асарлари бўйича

1-ўрин

Шукуров Эшқобил,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир

Халқимиз маънавияти ва маърифатининг асоси бўлган бой ўтмишимиз, миллий қадриятларимиз, она тилимизни асраб-авайлаш ва ривожлантиришга эътибор кучайган бугунги кунда сўзларнинг тарихи, маъно товланишлари ва ривожланиши бўйича чуқур кузатишлар асосида яратилган “Бобо сўз изиданмаърифий китоби учун.

2-ўрин

Алевов Ўсарбой,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир (Қорақалпоғистон Республикаси)

Сўнгги йилларда қорақалпоқ диёрида юз бераётган ижобий ўзгаришлар, қорақалпоқ халқининг ўй-кечинмалари ва орзу-умидлари, шунингдек, вафо ва садоқат, меҳр-оқибат, дўстлик ва ҳамжиҳатлик сингари мавзулар тараннум этилган “Сезимларимкитоби учун.

3-ўрин

Баҳодир Қобул,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи

Халқимизнинг миллий турмуш тарзи, ўзига хос характери қирралари бадиий ифодаланган “Энайўлнас­рий асарлар тўплами учун.

Босма оммавий ахборот воситалари

ходимларининг журналистик ишлари бўйича

1-ўрин

“Жамият” газетаси таҳририяти

Ўтган бир йил мобайнида газетада чоп этилган юртимиздаги кенг ислоҳотлар, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”, “Обод қишлоқ”, Обод маҳалла” каби давлат дастурлари ижроси тўғрисидаги мақола ва материаллари учун.

2-ўрин

Шукуров Саидаҳмад,

“Андижоннома” ва “Андижанская правда” газеталари бош муҳаррири

Ёш авлод тарбияси ва миллий қадриятларимиз ривожига бағишланган репортаж ва материаллари учун.

3-ўрин

Туленов Рустам,

“Нурлы жол” газетаси мухбири

Мамлакатимизда халқлар дўстлиги, маънавий ва маданий юксалиш, халқимиз ижтимоий ҳаётини янада яхшилаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ёритилган мақолалари учун.

Оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган веб-сайтлардаги

интернет-журналистика материаллари бўйича

1-ўрин

Мелиқулова Барно,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги етакчи муҳаррири

Бунёдкор замондошларимизнинг ибратли ҳаёти ва меҳнат фаолиятини ёритишга бағишланган мақолалари учун.

2-ўрин

Алимардонов Аслиддин,

21 asr.uz ахборот-таҳлилий портали муҳаррири

“Ёшлар — келажагимиз”, “5 муҳим ташаббус” каби дастур ва лойиҳалар ижроси таҳлилига бағишланган материаллари учун.

3-ўрин

Ҳафизова Муқаддас,

uztime.uz ахборот портали мухбири (Қашқадарё вилояти)

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёни тезкор ёритилган материаллари учун.

Телевидение ва радио ижодкорларининг

материаллари бўйича

1-ўрин

Азимова Моҳигул,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ёшлар” радиоканали бош муҳаррири

“Истиқлолим — истиқболим” радиофильми, “Ёшлар онлайн” туркум радиоэшиттиришлари учун.

2-ўрин

Зуннунова Лола,

“Миллий” телеканали бош муҳаррири

Юртимизда маънавият ва маърифат, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар жараёни кенг акс эттирилган телематериаллари учун.

3-ўрин

Акрамова Соҳиба,

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ахборот маркази “Замон” информацион таҳлилий дастури мухбири

Буюк аждодларимизнинг ибратли ҳаёти, дунё илм-фани тараққиётига қўшган катта ҳиссаси тўлақонли ёритилган телелавҳалари учун.

Тасвирий санъат, фото асарлари ва

дизайн ишлари бўйича

1- ўрин

Сагатов Абдумажит,

рангтасвирчи рассом

Ватанимизнинг бетакрор табиати, одамларимизнинг Ватанга садоқат туйғуси юксак бадиий бўёқларда талқин этилган “Ўзбекистон — гўзал замин” асарлар туркуми учун.

2-ўрин

Кенжаев Абу,

фотосуратчи

Ҳарбий ватанпарварлик, инновацион технологияларнинг ҳаётга татбиқ этилишига оид фоторепортажлари учун.

3-ўрин

Ҳамидбаева Мафтуна,

“Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими дизайнери

Халқаро бахшичилик фестивали, “Бойсун баҳори” фестивали ва бошқа тадбирларни безашдаги дизайн ишлари учун.

Кино санъати асарлари бўйича

1-ўрин

Мигноров Абдухалил,

“Ўзбекфильм” давлат унитар корхонаси кинорежиссёри

Ватанимиз ва халқимизнинг ҳаққоний тарихи, буюк аждодларимизнинг жаҳон маънавий ва маърифий ривожига қўшган улкан ҳиссаси акс этган “Имом Абу Исо Муҳаммад Термизий” бадиий фильмидаги режиссёрлик иши учун.

2-ўрин

Асқаров Асенбай,

“Қорақалпоқфильм киностудияси” давлат унитар корхонаси кинооператори

Мўйноқ туманида амалга оширилаётган улкан бун­ёдкорлик ишлари, бу ерда яшаётган одамларнинг ҳаёти акс этган “Мўйноқ — дўстлик ўлкаси” ҳужжатли фильмидаги операторлик иши учун.

3-ўрин

Коробова Татьяна,

“Мультипликацион фильмлар студияси” давлат унитар корхонаси постановкачи рассоми

Ўзбек халқ эртаклари асосида суратга олинган “Миттивой” мультипликацион фильмидаги аниматорлик иши учун.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

ten + sixteen =