Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди

“ОАВларда миллатлараро бағрикенглик ва

дўстликни, тинчлик ва барқарорликни кенг тарғиб этиш”
мавзуида Давлат грантлари ажратиш учун танлов

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутган ижтимоий аҳа­миятга молик лойиҳа буюртманомалари қабул қилинади:

— аждодлар томонидан тўпланган тарихий, маданий меросларни асраб-авайлаш, унинг ўсиб келаётган авлод тарбиясида зарурлиги борасидаги жамоатчилик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш;

— миллий ва умуминсоний қадриятларни ёшлар онгига сингдиришга, этник маданий анъаналарни асраб-авайлашга, халқ ижодиётини қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш;

— Ўзбекистонда яшаб келаётган турли миллат ва элатларнинг азалий миллий анъаналари, урф-одатлари, удумларини сақлаш борасида амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш;

— маданий меросни сақлаш, аҳоли ўртасида маданий меросга бўлган муносабатни янада юксалтириш, уларни келажак авлодга бекаму кўст етказиш ва маданий меросга бўлган муносабатни шакллантириш борасида тарғибот ишларини кучайтириш;

— мамлакат маданий-тарихий меросини оммалаштиришга, тарихий сайёҳлик қадамжоларни танитишга, уларнинг фаолиятини тарғиб этишга қаратилган ОАВ лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш;

— миллий маданий марказлар томонидан мамлакатимизнинг эркин демократик тараққиётини акс эттирувчи турли хилдаги тўпламлар, ижодий ишларни чоп этишга, халқ оммасига етказишда ҳар томонлама кўмаклашиш;

— Ўзбекистоннинг тинчлик ва барқарорликни, фуқаролар тотувлигини таъминлаш соҳасидаги ютуқлари, мамлакатдаги бағрикенглик тамойиллари, тарихий ва маданий мерос, аҳолининг урф-одатлари, қадриятлари тўғрисида ахборот, таҳлилий материаллар ва янгиликларни миллий ва хорижий ОАВда кенг ёритиш;

— жамиятда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистонда истиқомат қилувчи турли миллат ва элатлар вакилларининг ўзига хос миллий анъаналари, урф-одатлари ва маросимларини сақлаш ҳамда ривожлантириш бўйича мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида халқаро жамоатчиликни хабардор қилиш;

— миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик, бирдамликни янада мустаҳкамлаш, конфессиялараро тотувликни таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг роли ва аҳамиятини кучайтириш;

— миллий ҳунармандчилик соҳасида устоз-мураббийлик анъаналарини янада ривожлантириш, кекса авлоднинг билими, тажрибаси ва меҳнат салоҳиятидан фойдаланиш, уларни ҳаётга татбиқ этишга кўмаклашиш;

— туризмнинг тарихий-илмий, экологик, фаол, гас­трономик ва бошқа турларини хорижий аудитория ўртасида оммалаштириш орқали Ўзбекистоннинг сайёҳлик ҳамда маданий-тарихий жозибадорлигини кучайтириш;

— туризмни ривожлантиришда муҳим ўрин тутадиган янги маданий сайёҳлик йўналишларини ташкил этишга, ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга, янги иш ўринларини ташкил қилишга, инновацион технологияларни жалб этишга кўмаклашиш.

Давлат гранти танловида қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати.

2. www.fundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза.

3. Давлат рўйхатидан ўтказилган Устав (Низоми) ҳамда гувоҳноманинг муҳр билан тасдиқланган нусхаси.

4. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.

5. Манфаатдор давлат ва йирик жамоат ташкилотлари билан тузилган ижтимоий шериклик қўшма режалари илова қилиниши мумкин.

Битта лойиҳа учун давлат гранти миқдори – 30 миллион сўмгача.

Ҳужжатлар 2019 йил  25 сентябргача қабул қилинади.

Ҳужжатлар “Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди” номига: 100163, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 43-уй манзилига “Ўзбекистон поч­таси” орқали муҳрланган конвертда (А4 форматда) юборилиши шарт.

Ҳужжатлар намуналари билан Олий Мажлис

ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundngo.uz

расмий веб-сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар:

71-239-26-76, 71-239-26-86.

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди

“Жамиятда юксак маънавиятни ва

қонун устуворлигини таъминлашга кўмаклашиш”

мавзуида Давлат грантлари ажратиш учун танлов

ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутган ижтимоий аҳа­миятга молик лойиҳа буюртманомалари қабул қилинади:

— Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий қоидалари, тамойиллари ва мақсадларини очиб беришга, қонун меъёрлари ҳақида билимлар тарғиботига қаратилган махсус нашрлар, мақолаларни тайёрлаш ва чоп этиш;

— аҳоли ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилишга, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш;

— давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда ННТ фаоллигини ошириш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, ҳуқуқий онгни юксалтиришга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;

— қонунларнинг инсонлар ҳаётига реал таъсир даражаси ва аҳоли билан мулоқотнинг янги усулларини, қонунларнинг ижтимоий муносабатларни бевосита тартибга солишдаги роли ва аҳамиятини юксалтиришда ижтимоий шерикликнинг инновацион усулларини жорий этиш;

— сифатли ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтиришга, аҳолининг турмуш даражасини яхшилашга, маҳаллалар ободлигини таъминлашга кўмаклашиш;

— аҳолининг маънавий-ахлоқий, психологик билимларини ошириш, оилада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, жамиятда соғлом маънавий муҳитни таъминлашни қўллаб-қувватлаш;

— кекса авлод вакилларига ғамхўрлик кўрсатиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёши улуғ инсонларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, ёшлар томонидан уларнинг ҳаётий тажрибаларини ўрганиш, кексаларни ҳурмат қилишга, эъзозлаш, ғамхўрлик кўрсатиш туйғусини шакллантиришга кўмаклашиш;

— ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини, қонуний манфаатларини амалга оширишда тенг шароитлар яратиш, ҳаёт сифатини яхшилаш, меҳнат фаолиятига мослаштиришга ёрдам кўрсатиш;

— ёшларнинг хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга, фидойилик туйғуларини қарор топтиришга кўмаклашиш;

— аёллар, болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ижтимоий-маънавий қўллаб-қувватлашда давлат органлари билан ижтимоий шерикликни кучайтириш;

— вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш;

— одам савдоси, ноқонуний меҳнат миграциясидан жабр кўрган аҳолига тизимли профилактик тар­ғибот, ташвиқот ва реабилитация чора-тадбирларини амалга оширишда жамоатчилик назоратини таъминлаш;

Давлат гранти танловида иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати.

2. www.fundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза.

3. Давлат рўйхатидан ўтказилган Устав (Низоми) ҳамда гувоҳноманинг муҳр билан тасдиқланган нусхаси.

4. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.

5. Манфаатдор давлат ва йирик жамоат ташкилотлари билан тузилган ижтимоий шериклик қўшма режалари илова қилиниши мумкин.

Битта лойиҳа учун давлат гранти миқдори – 30 миллион сўмгача.

Ҳужжатлар 2019 йил 25 сентябргача қабул қилинади.

Ҳужжатлар “Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди” номига: 100163, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 43-уй манзилига “Ўзбекистон поч­таси” орқали муҳрланган конвертда (А4 форматда) юборилиши шарт.

Ҳужжатлар намуналари билан Олий Мажлис

ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundngo.uz

расмий веб-сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар:

71-239-26-76, 71-239-26-86.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

fifteen − 14 =