26 фоизини журналист фош этди

Бутундунё жамоатчилиги ўртасида ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига кўра, коррупцион жиноий кирдикорларнинг 26 фоизи оммавий ахборот воситалари кўмагида фош этилар экан.

Урганч шаҳрида ўтказилган “Коррупцияга қарши курашишда оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзуидаги семинар-тренинг коррупцияга қарши курашишда қонунчилигимизнинг самарадорлигини оширишда дунё тажрибасини қўллашга қаратилди.

ОАВ ходимлари малакасини оширишга қаратилган маш­ғулотлар Республикамизнинг 11 та ҳудудида амалга оширилиши режалаштирилган. Ўзбекистонда журналистларни қайта тайёрлаш маркази ташаббусига биноан Урганчда ўтказилган мазкур семинар-тренинг етук назариётчи олимлар ва журналистлар иштирокида ўзаро жонли суҳбат шаклида бўлиб ўтди. “2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури”да кўрсатиб ўтилган янги фаолият тараққиётимизга тўғаноқ бўлаётган коррупцион жиноий кирдикорларни бартараф этишда таҳририятлар, матбуот хизматлари, журналистлар, умуман, ОАВ вакилларининг ҳуқуқи, ваколат, бурч ва мажбуриятлари доирасини янада кенгайтиради.

Абдулла Собиров.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

19 − 15 =