Лимончилик – истиқболли ва сердаромад тармоқ, уни янада ривожлантириш учун “Туронбанк” ҳам аниқ амалий чора-тадбирларни рўёбга чиқармоқда

Ўтган йилнинг 6 мартида Президенти­мизнинг “Ўзбекистон Республикасида лимончилик соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Шу асосида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, “Ўзбекозиқ­овқатхолдинг” холдинг компанияси, “Агробанк” акциядорлик тижорат банки таклифи билан мамлакатимизда Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси ташкил этилди.

Уюшма фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ чора-тадбирларни мувофиқлаштириш ва уларни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ ҳам тузилган. Айни пайт­да “Пюре фрут трейд” МЧЖ, “Холис саркор замин” МЧЖ, “ҚУББО мева-сабзавот” МЧЖ, “Сағбон тикувчи элит” МЧЖ, “Сора инвест” МЧЖ, “Узоқбой ниҳоллари”, “Қурбонов Иззатилла”, “Абдураҳмон Абдуғаффор давр” фермер хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари, лимон экспорти билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектлар Уюшма муассислари ҳисобланади.

Булар бежиз эмас, албатта. Лимон истиқболли ва сердаромад тармоқдир. Шу билан бирга, табиатнинг ушбу неъмати инсон саломатлиги учун кони фойда. Аввало, лимон табиий қон тозаловчи воситадир. Халқ табобатида ундан қон босими кўтарилганда,  ошқозон-ичак касалликларида, подагра, атеросклероз,  ўпка сили, нафас йўл­лари шамоллаганда, гепатит, бавосир, сийдик йўлларидаги тошларни эритишда, тана ҳароратини туширишда, бод касалликларини даволашда фойдаланилади. Лимоннинг ҳиди асабларни тинчлантириш хусусиятига эгадир. Бунда у нафақат ижобий таъсир қилади, балки хавотир ҳамда тушкунлик ҳисси билан курашишга ҳам ёрдам беради.

Маълумотларга қараганда, хорижда Элита ресторанларининг олдига атайин лимон дарахтларини экишади. Негаки, улар мижозларнинг бу ерда ўзларини қулай ва хушкайфиятда ҳис қилишларида катта роль ўйнайди. Бундан таш­қари, лимонни кундалик истеъмол қилиш қариш белгиларини бартараф этади. Бу маҳсулот С, А, Е витаминлари, хром, калий, магний ва темирга бой. Ундан табиий тетиклаштирувчи восита сифатида фойдаланиш мумкин.

Шу боис ҳам бугунги кунда республикада лимон кўчатларини етиштириш ва уни етиштирувчи иссиқхона хўжаликларини ташкил этишни жадал ривожлантиришга эътибор қаратилмоқда. Соҳанинг экспорт салоҳиятини янада юксалтириш, аҳоли бандлиги ва даромадлари даражасини ошириш ҳам бу борада катта роль ўйнайди. Айниқса, қиш­лоқ жойларда янги иш ўринлари яратиш механизмини таъминлайдиган ягона ташкилий тизимни барпо этиш ҳамда инновацион техно­логия­лар асосида лимон етиштиришни комплекс ривожлантириш тармоқ истиқболи учун муҳим омилдир.

Юртимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва уларни экспортга йўналтириш борасида тижорат банк­лари ҳам амалий чора-тадбирлар кўраётганини алоҳида қайд этиш даркор. Хусусан, банкларнинг иссиқхона ташкил этишга ажратаётган сармоялари қисқа фурсатда самара бериб, экспортбоп озуқа маҳсулотлари сони ва ҳажмининг ортишига замин яратмоқда.

Бу борада “Туронбанк” АТБ ҳам бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириб кела­ётир.

Яқинда банк томонидан Сурхондарё вилоятининг Жар­қўрғон туманида лимончиликни ривожлантириш бўйича амалий семинар ташкил этилди. Унда “Туронбанк” АТБ Бош­қаруви раиси Ч.Мирзаев, Жарқўрғон туман ҳокими З.Давлатов, Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси раҳбарияти, Тошкент аграр университети профессор-ўқитувчилари ҳамда лимон етиштирувчилар ва соҳага қизиқувчи турли қатлам вакиллари иштирок этди.

Халқ табобатида ундан қон босими кўтарилганда, ошқозон-ичак касалликларида, подагра, атеросклероз, ўпка сили, нафас йўллари шамоллаганда, гепатит, бавосир, сийдик йўлларидаги тошларни эритишда, тана ҳароратини туширишда, бод касалликларини даволашда фойдаланилади. Лимоннинг ҳиди асабларни тинчлантириш хусусиятига эгадир. Бунда у нафақат ижобий таъсир қилади, балки хавотир ҳамда тушкунлик ҳисси билан курашишга ҳам ёрдам беради.

Семинарда бугун юртимизда лимончилик соҳасига қаратилаётган эътибор ва тақдим этилаётган имтиёзлар хусусида сўз юритилди. Хусусан, “Туронбанк” АТБ Бош­қаруви раи­си Чори Мирзаев тадбир қатнашчиларига соҳага банк томонидан ажратилаётган имтиёзли кредитлар, тармоқнинг истиқболли ва сердаромад томонлари ҳақида гапирди. Тадбиркорлар ва соҳага қизиқувчиларнинг кўплаб саволларига батафсил жавоб қайтарилди.

Семинар давомида Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси ҳамда Тошкент аграр университети вакилларининг иссиқхона ташкил этиш, лимонни қайта ишлаш ҳамда уни етиштириш бўйича тавсия ва маърузалари тингланди.

Бундай сермазмун учрашув шу куни Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги “UZAGRO LIDER” МЧЖ ҳудудида ҳам ташкил этилди. Шуниси эътиборлики, мазкур семинарларда вилоятнинг ўндан ортиқ туманидан 300 га яқин соҳага қизиққан ташаббускорлар иштирок этди. Уларнинг 20 га яқини лимончилик бўйича кредит маблағи олиш истагини билдирди. Семинарда ушбу фуқароларга кредит олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар бўйича тушунтириш ҳамда кўрсатмалар берилди. Уларнинг ташаббусини “Туронбанк” астойдил қўллаб-қувватлаши алоҳида таъкидланди.

Холида Аҳмаджонова.

Хизматлар литсензияланган.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

two × 4 =