Қалбаки пул “ихтирочиси” қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.М. ҳар бири 100 АҚШ доллари купюрасидаги 21 дона 2.100 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки валюта қимматликларини фуқаро У.Т.га 1.000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.М.га нисбатан ЖКнинг 176-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Солиқ тўламаслик ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “W.T.” МЧЖ мансабдор шахслари 2019 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан импорт қилинган 61,1 млрд. сўмлик юқори ликвидли маҳсулотлардан 44,9 млрд. сўмлигини нақд пулга сотиб, савдо тушумини банк муассасасига кирим қилмасдан, 2019 йил 2-чорак якуни бўйича ҳисоботлардан яшириб, бюджетга тўланиши лозим бўлган қарийб 9 млрд. сўм қўшилган қиймат солиғини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганликлари аниқланган.

Ваҳоланки, корхона мансабдор шахсларига, бир ой муддат ичида солиқ тўловларини бюджетга тўлаши лозимлиги тушунтирилиб, расман огоҳлантирилган.

Аммо … шахсий нафс устун келган.

Мазкур ҳолат юзасидан жамият мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 184 ва 189-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бош прокуратура

матбуот хизмати.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

1 × three =