Дунёнинг ишлари сиёсатсиз тартибга тушмайди

Кўҳна олам удуми шундай: сирлар денгизида сузаверамиз, лекин ҳеч қачон қирғоқни кўрмаймиз.

Абулқосим Фирдавсий.

Шубҳа ҳақиқатга олиб борувчи йўл. Ким шубҳаланмаса, ҳеч нарсани кўра олмайди.

Абу Ҳамид ал-Ғаззолий.

Чала билим эгаси бўлишдан кўра, билимсизлик афзалдир.

Абу Али ибн Сино.

Кўрдимки, “эссиз”, “қанийди”, “кошкийди” билан ўтказган кишининг умри энг қисқа экан.

Нажмиддин Кубро.

Юксалиш қийин, пастлаш осон, негаки, оғир тошни кўтариш мушкул, ташлаб юбориш эса енгил иш.

Маҳмуд аз-Замахшарий.

Дунёнинг ишлари сиёсатсиз тартибга тушмайди. Агар таълим-тарбия, жазо тўғрисидаги қонун-қоида бўлмаса, мамлакат ишлари бузилади.

Ҳусайн Воиз Кошифий.

Ҳар бир кун учун ҳақ ва ҳақиқат — ҳозир нарса.

Абу Райҳон Беруний.

Адолат элни яшнатади.

Юсуф Хос Ҳожиб.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

two − one =