Сохта ҳужжат наф бермади

Андижон вилояти прокуратураси “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК МЧЖ Андижон филиали бўлим етакчи мутахассиси М.Т. намунавий турар-жойлар  қурилишида 13 та пудратчи корхона томонидан амалда бажарилмаган 365,8 млн. сўмлик қурилиш-монтаж ишларини бажарилган дея қалбаки ҳужжатларни расмийлаштирган. Шу тарзда фуқароларнинг манфаатларига кўп миқдорда зарар етказилгани аниқланди ва тегишли чоралар кўрилди.

Бошқарма бошлиғи камомадни яширолмади

Жиззах вилояти прокуратураси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда вилоят молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.К. “Д.” МЧЖ томонидан Пахтакор туманидаги МТМда назорат ўлчови якуни бўйича  аниқланган 36,8 млн. сўмлик камомадни яшириш эвазига пора тариқасида олган 1.200 АҚШ доллари ва 4 млн. сўм миқдоридаги пул маблағларидан 1,5 млн. сўмини қайтариб бераётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди. Ушбу ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура матбуот хизмати.

Уринишлар фойда бермади

Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбир давомида, фуқаро С.Ч.нинг хатти-ҳаракатлари шубҳа остига олиниб, унинг бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинаси кўздан кечирилганда юкхонасида 165 қути турли номдаги тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

“MAN”га яширилган 76 шиша

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари “Яллама” чегара божхона постига кириб келган фуқаро Т.А. бошқарувидаги “MAN” русумли юк автоуловини кўрикдан ўтказганида, тиркамасидаги қутилар орқасига полиэтилен пакетда яшириб қўйилган, йўл юк ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати 6,9 миллион сўмлик 76 шиша идишда спиртли ичимликлар борлиги аниқланди.

Ҳар икки ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

ДБҚ матбуот хизмати.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

8 − two =