Олимпиада ғолиблари аниқланди

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Хоразм вилоятида умумтаълим мактаблари ва академик лицей ўқувчилари ўртасида ўтказилган Аҳмад ал-Фарғоний номидаги физика фани олимпиадаси ғолиблари аниқланди.

Фан олимпиадасида фахрли 1- ва 2-ўринларни академик лицей ўқувчилари эгаллади.

Термиз давлат университети академик лицейнинг 2-босқич ўқувчиси Турсунов Азизбек фахрли 1-ўринга муносиб топилди.

Тошкент шаҳридаги Саъди Сирожиддинов номидаги академик лицейнинг 2-босқич ўқувчиси Сардор Бобошев 2-ўринни қўлга киритди.

Олимпиаданинг ғолиб ўқувчилари ва уларнинг ўқитувчилари эсдалик совғалари ва пул мукофотлари билан тақдирланди:

– 1-ўринни олган ўқувчига — 22 300 000 сўм, ўқитувчига — 18 955 000 сўм;

– 2-ўрин учун ўқувчига — 18 955 000 сўм, ўқитувчига — 14 495 000 сўм;

– 3-ўрин учун эса ўқувчига — 15 610 000 сўм, ўқитувчига — 11 150 000 сўм мукофот пули берилди.

Ўз мухбиримиз.

Javob qoldiring

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

three + 9 =