Кубок Андижонга насиб этди

16-17 ноябрь кунлари Самар­қанд шаҳрида АТ Халқ банки томонидан мини-футбол (футзал) бўйича «Бошқарув Раиси Кубоги-2019» анъанавий мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада 4 та гуруҳга бўлинган ҳолда 14 та ҳудудда ўтказилган саралаш ўйинларида ғолиб бўлган банкнинг 14 та филиал жамоалари ҳамда Марказий аппарат ходимларидан иборат 2 та жамоа ғолиблик учун курашди.

Мусобақада Андижон вилояти филиали Амалиёт бўлими жамоаси чемпионликни қўлга киритди. Улар финалда Бухоро вилояти Жондор тумани филиали жамоасини 3:1 ҳисобида енгишди. Шу тариқа 1-ўрин Андижон вилояти жамоасига, 2-ўрин Бухоро вилояти жамоасига тегишли бўлса, 3-ўрин эса Тошлоқ филиали (Фар­ғона) ва Шайхонтоҳур филиали (Тошкент ш.) жамоаларига насиб этди.

Ғолиб ва турли номинация бўйича совриндорларга диплом, медаллар ва эсдалик совғалари топширилди.

Банк ахборот хизмати.

16 ноябрь

(Гуруҳ босқичи)

А гуруҳи

Сурхондарё — Жиззах                     0:5
Қорақалпоғистон — Тошкент вил. 10:0

Сурхондарё — Қорақалпоғистон    0:1
Жиззах — Тошкент вил.                  7:1

Сурхондарё — Тошкент вил.           5:1
Қорақалпоғистон — Жиззах            2:5

В гуруҳи

Самарқанд — Марказий аппарат   3:2
Наманган — Сирдарё                       5:1

Самарқанд — Сирдарё                    4:1
Марказий аппарат — Наманган     4:1

Самарқанд — Наманган                  3:1
Марказий аппарат — Сирдарё       4:3

С гуруҳи

Андижон — Хоразм                        1:3
Бухоро — Навоий                            0:0

Андижон — Навоий                         2:1
Бухоро — Хоразм                            2:0

Андижон — Бухоро                                        2:2
Хоразм — Навоий                                          0:3

D гуруҳи

Фарғона — Қашқадарё                                  5:0
Тошкент ш. — Марказий аппарат (ёшлар)   0:0

Фарғона — Марказий аппарат (ёшлар)        3:0
Қашқадарё — Тошкент ш.                             1:5

Фарғона — Тошкент ш.                                   2:0
Марказий аппарат (ёшлар) — Қашқадарё    2:0

17 ноябрь

(Чорак финал)

Жиззах — Андижон                                         1:2
Самарқанд — Тошкент ш.                              1:2
Бухоро — Қорақалпоғистон                            3:1
Фарғона — Наманган                                      2:1

(Ярим финал)

Андижон — Тошкент ш.           4:2
Бухоро — Фарғона                   0:0 (пен. сер. 3:2)

Финал

Андижон — Бухоро                                           3:1

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

two × 1 =