Инсонпарварликнинг юксак намунаси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 92 нафар фуқаро афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 20 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 37 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 16 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади, бир сўз билан айтганда, 73 нафар шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинмоқда ва пробация хизмати органлари назоратидан олинмоқда. Шунингдек, 19 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.

Афв этилганларнинг 3 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 3 нафарини аёллар ҳамда 79 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Бу воқеа юртимизда олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг халқимизга хос бағрикенглик, кечиримли бўлиш, олижаноблик ва меҳр-мурувват кўрсатиш каби эзгу фазилатлар намоён бўлганининг амалий ифодасидир.

Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш юзасидан масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.

Президентимиз қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

Куни кеча мамлакатимиз раҳбари декабрь ойининг биринчи якшанбасида нишонланадиган Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан юртимизнинг барча деҳқону фермерларини, ер билан тиллашиб меҳнат қилаётган фидойи юртдошларимизни қутлади.

Фермер хўжаликлари далаларида кечани кеча, кундузни кундуз демай меҳнат қилаётган дала меҳнаткашлари шаънига Президентимиз ўз табригида: “жорий йилда сизларнинг пешона терингиз билан 7 миллион 130 минг тонна ғалла, 2 миллион 845 минг тонна пахта, 19 минг 600 тонна пилла, 21 миллион тонна мева-сабзавот, 400 минг тонна шоли, 2 миллион 600 минг тонна гўшт ва 11 миллион тонна сут маҳсулотлари, 8,1 миллиард дона тухум олингани бу фикрни яққол тасдиқлаб турибди”, дея таъкидладилар.

Javob qoldiring

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

5 + three =