Сендан қўрққандан сен ҳам қўрқ

Ҳиммат билан бир қаторда сиёсат ҳам керак. Сиёсатни юритиш учун эса пишиқ-пухта раҳбарлик хислати керак.

Юсуф Хос Ҳожиб

Адолат билан иш юритиб, жабр-зулмдан узоқроқда бўлишга интилдим.

Амир Темур

Шоҳдин ҳам лутф марғубдур, ҳам сиёсат матлубдур. Аммо ҳар бири ўз маҳалида хўбдур.

Алишер Навоий

Аҳоли ўртасидаги муносабат ва муомалаларни тартибга соладиган қонунлар лозим, токи ўртамизда тушунмовчилик пайдо бўлиб жамиятимиз паришон бўлмасин.

Фитрат

Сендан қўрққандан сен ҳам қўрқ.

Мотуридий

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

10 − four =