Гекё Маринай: “Шоир аввало шахс бўлмоғи лозим!”

Дунёни англаш бадиий адабиёт мутолааси ва уни ўрганиш асосида шаклланади. Шу ҳисобда, биз мағрибликлар учун Ўзбекистон ҳам нафақат тарихий, балки адабий объект сифатида намоён бўлади. Ўзбек адабиёти ўз маданиятинигина бадият ила қориштирадиган адабиёт эмас.

Асли келиб чиқиши албаниялик бўлган АҚШ шоири Гекё Маринай 1965 йили Албаниянинг Малъеси шаҳрида туғилган. Шеъриятнинг постмодернизм йўналишида ижод қилувчи Маринай тилшунослик бўйича фан доктори, ёзувчи ва протонизм таълимоти давомчиси ҳисобланади. 2001 йилдан буён Албан-Америка Ёзувчилар уюшмаси раиси ва айни пайтда Техас университети профессоридир. У ушбу университетнинг таржима факультети қошидаги “Mundus Artium Press” нашриёти раҳбари сифатида дунёнинг кўплаб шеърият вакиллари ижод намуналарини инглиз тилига таржима қилиниши ва нашр этилишида ташаббус кўрсатиб келмоқда.

Гекё Маринай таржимон сифатида бир қанча албан шоирларининг асарларини ҳам инглиз тилига ўгирган. Жаҳоннинг кўплаб адабий мукофотларига лойиқ деб топилган. Бугунги кунда унинг назариялари Америка ва Европа университетларида дарслик сифатида ўқитилади. “Мени тарк этма”, “Кўзгунинг акс тарафи”, “Чексизлик”, “Якшанба ибодати”, “Сир сақланмас нарсалар” каби китоблари нашр этилган. Қуйида узоқ океан ортидаги диёрда яшаб ижод қилаётган адиб билан суҳбат “Hurriyat” муштарийлари эътиборига ҳавола этилмоқда. Зеро, адабиёт чегара билмайди.

– Жаҳон адабиёти ва шахс. Сиз бу икки тушунчани қандай бирлаштирасиз?

– Дунёни англаш бадиий адабиёт мутолааси ва уни ўрганиш асосида шаклланади. Шу ҳисобда, биз мағрибликлар учун Ўзбекистон ҳам нафақат тарихий, балки адабий объект сифатида намоён бўлади. Ўзбек адабиёти ўз маданиятинигина бадият ила қориштирадиган адабиёт эмас. Унда жаҳоний руҳият ҳам мужассам. Очиғини айтсам, мамлакатингиз адабиёти билан дастлаб “Китоб дунёси” газетасида эълон қилинадиган материаллар орқали танишганман. Бу жуда катта аҳамиятга эга, чунки дунё адабий манзараси ўзбек адабиётисиз тўлиқ бўлмайди. Ва яна Ўзбекистонда қатор нашрлар борлигини яхши биламан. Жумладан, “Hurriyat” газетаси. Ушбу номда Туркияда чоп этиладиган машҳур газета ҳам бор. Унда ҳам менинг интервьюмни беришган. Бу суҳбатимиз Ўзбекистондаги мустақил нашр учун уюштирилаётгани мени янада қувонтирмоқда.

– Жаноб Маринай, маълумки, Сиз Даллас университетида ёшларга таълим берасиз. Ижодкорнинг мураббийлик қилишига қандай қарайсиз?

– Ўз билимларимни шогирдларимга улашиш мен учун шараф. Муайян мавзуни ҳар томондан тушуниш ва унинг моҳиятини талабаларга етказиш масъулияти сизни яхши ўқитувчига айлантиради. Аммо мен янада кўпроқ ҳаракат қилишга уринаман, бу менинг ўқувчиларимга нафақат ўзим ўқитаётган мавзу билан чуқур танишиш, балки унга иштиёқ-ла ёндашиш имкониятини яратади. Акс ҳолда, талабалар турли ҳаётий тажрибаларни муваффақиятли ўзлаштиришлари керак бўлган соғлом билимлар базасидан маҳрум бўлади.

Албаниядаги дастлабки 25 йиллик, Черногория ва Сербиядаги 1 йиллик ва Америкада ўтган 28 йиллик хулосаларим баъзи бировлар мантиқий деб ҳисоблаган жиҳатлардан кўпроқ маънога эга, деб ўйлайман. Мен олган университет дипломларининг сони, мен олган Cум Лауде унвони, сазовор бўлган адабий мукофотларим, нашр этилган китобларим ва бош­қалар мен учун аҳамиятли. Аммо буларнинг барчаси иккинчи даражали. Мени инсоният манфаати учун нима қила олишим мумкинлиги кўпроқ қизиқтиради.

– Протонизм назариясини қандай изоҳлайсиз?

– Протонизм назарияси адабий тан­қид орқали салбий ва ижобий фикрлашга ёрдам беради. Протонист танқидчи матн билан тўқнашганда, аввало, асарда эстетик, интеллектуал ва ахлоқий аҳамиятга эга бўлган жиҳатларни ўз шартлари бўйича қидиради. Агар танқидчи учун асар унчалик катта аҳамиятга эга бўлмаса, уни шунчаки бир четга суриб қўйгани маъқул – ўқувчилар аудиториясига субъектив риторикани намойиш қилгандан кўра, бу билан боғлиқ ҳар қандай муҳокамани рад этгани маъқул. Протонизм – бу физикадан олинган метафора. Протонист танқидчи ўзгармас оғир ва ижобий протонни қабул қилади. Протонизм назарияси бешта асосий принципни ўз ичига олади: ҳақиқат, тергов, реституция, протонисмиотика ва ахлоқ.

– Ватанингиз Албания ҳақида сўзлаб берсангиз.

– Парвардигор камол топишим учун қобилият ато этди. Ўша даврнинг коммунистик тузуми адабий-бадиий ижоддан қўрққан ва ҳар бир муаллифнинг атрофига қалин туманли чегаралар қўйган. Бу чегаралардаги шеърий салоҳиятим эса ҳаракатларимни назорат қилишим мумкинлигини кўрсатди. Ўша ондан бошлаб ҳаётим шу қадар тубдан ўзгариб кетдики, эҳтимолки, ҳаётимда биринчи марта хатти-ҳаракатларим мени назорат қила бошлади. Қисқа вақт ичида мендаги олам апокалиптик тус олди. Ҳақиқат менинг борлиғимни қоронғу тунга айлантирди. Ички “термоди­намика”м мендаги виртуал “қоронғулик”ни 1990 йил 12 сентябрга ўтар кечаси табиий қоронғулик эканига ишонишга мажбур қилди. Биз тунги саёҳатчиларга айландик ва хайриятки, эрталаб Подгорицада “ёруғлик” топдик.

– АҚШга муҳожиротга келганингиздан сўнг нималар ўзгарди?

– Юз бериши мумкин бўлган тарихий ёки сиёсий вазиятдан қатъи назар, ўз мамлакатингдан чиқиб кетиш ҳар доим душвор бўлган. Менинг вазиятимда, у ички оловнинг икки турига мос келади, бу қандайдир тарзда гуноҳ ҳисси ва муаллифлик жавобгарлиги билан боғлиқ. Иккаласи ҳам мураккаб ҳиссий ва интеллектуал босимларга дучор бўлади. Ушбу ҳодиса ички хабардорлик ва ташқи жазо шакллари ўртасида қўшимча динамик ёзишмаларни келтириб чиқаргани сабабли, айтишим мумкинки, у ҳеч бўлмаганда тил нуқтаи назаридан ёқимсиз саргузашт ҳисобланади. Албатта, қасос тушунчаси бу каби хатти-ҳаракатларни амалга оширишда ҳукм таркибидаги даҳшатли хабарни етказади, аммо ўша пайтда адолат тартиботлари бирлашиши бутунлай субъектив акс эттирилган, айниқса, бу ғалати жараённи бузувчилар ва камситувчилар нуқтаи назаридан. Мен ишонаманки, руҳ инсоннинг орзу-истаклари билан туғилади ва шаклланади; кейин ўтмиш воқеаларига гувоҳ сифатида ижодкорликда қайта туғилади. Акс ҳолда бу мустақил равишда содир бўлади.

– Америка ва Албания…

– Албания ва Америка кўп жиҳатдан икки хил ҳаёт парадигмасига ўхшайди. Аммо мен учун бу икки чегарани бирлаштириш қийин эмас. Мен ёшлигимдаёқ Албанияни тарк этдим, оилавий меҳр-муҳаббат ҳамиша ғалаба қозонишига ишондим. Чунки биз қачон қарама ҳаёт қийинчиликларига дуч келдик. Қўшниларнинг менга, оиламга кўрсатган меҳр-муҳаббати шунчалик мустаҳкам эдики…

– Сиз учун ижодкор ким?

– Бу савол кўҳна ва мураккаб фалсафий мунозаранинг бир қисмидир. Мен буни қайси воқеа-ҳодиса олдин ўзимга таъсир қилганини сўраш билан баробар, деб тушунаман. Мен ижодкор психологик эволюциясини ривожлантириши билан чекланмаслигини англадим. Бунда шахсий талабларнинг поэтик салоҳиятда ўз-ўзидан аксини таъминлай оладиган маънавий заифлик омили ётади. Ушбу ғоя стилистик ёки ахлоқий кўринишга эга бўлса ҳам, у инсон гўзаллик борасида табиатга интилишидан келиб чиқади. Мен ўзимни шеърий тарзда ифода этишни хоҳлаганман, эҳтиёжларим эса ўша шоирлик билан бошланган ва шу билан тугайди. Саволингизнинг марказий қисмига келсак, бунга аниқ жавоб беролмайман. Мен бирон-бир нарсани объектив равишда ифодалашга ҳаракат қилишдан олдин, кўриб чиқилаётган мавзуга нисбатан онгли равишда ифода этиш эҳтимоли камида воқеликнинг ижобий томонларини акс эттирадиган бир ёки бир нечта имкониятларга эга бўлиши кераклигини тушунаман.

– Ижодкорнинг шахс сифатида шаклланишида оиласи катта роль ўйнайди. Бунга қандай қарайсиз?

– Ота-онам ҳаётда ўзлари эришгандан кўра кўпроқ нарсага эришишим учун қўлларидан келганини қилдилар. Яхши таълим олишим уларнинг талабларидан бири бўлди. Аммо ростини айтсам, уларнинг орзуларини рўёбга чиқариш учун қилган ҳаракатларим мен учун қилинган қурбонликлар олдида чикора. Ота-онам ўртаҳол бўлган. Аммо уларнинг зукколиги нафақат академик билимларида, балки фарзандларида ҳам кўринади. Мен уларнинг шунчаки биз фарзандлар – камина билан бирга олти ака-укам ва опа-сингилларим кунига уч маҳал иссиқ овқат тановул қилишимиз, етарлича таълим олишимиз учун оқ ювиб, оқ тараганларини, ҳалол луқма едирганларини гапирмаяпман. Бу дунёдаги барча ота-оналарга хос хусусият. Менинг тасаввуримга михдай ўрнашган нарса бу психологик жиҳат. Ота-онамга беадад ташаккур. Аслида, улар туфайли мен умр бўйи изланишга интилиб келмоқдаман.

– Шеърдаги ғоянинг тиниқлигига туйғу қай даражада таъсир кўрсатади?

–  Мен ўз шеърларимни ҳаётга татбиқ этишга интилаётган орбитада жуда ажойиб оқим бор, ундан мен инсонийлик қувончини ҳис этиш имкониятини оламан. Мен шоирман, ҳақиқат ва ҳукм ўртасидаги экстремист эмасман. Мен ҳозирги дунё адабиётида у ёки бу шоирдан каттароқ шоирман, деб даъво қилмайман, лекин мен барча замонавий шеъриятнинг юқори сифатини тарғиб қилишда фаол бўлишни истайман. Бунинг учун мен дидлар, ранглар, тушунчалар ва шеърий шаклларнинг янги дунёсини яратишга ҳаракат қиламан, буларнинг барчаси шеъриятни ҳамда мен тасвирлаган образларни яхшилаш учун ноёб поэтик дунёни яратишда жуда муҳимдир. Бунга барча одамлар ва барча маданиятлар мавжуд. Мен ўз шеъриятимда янада аниқроқ маънони топиш учун теран шахсиятни қидираман, бу ерда нафақат турли маданиятларнинг хилма-хиллиги моҳиятини, балки уларнинг ҳар бирида яққол кўзга ташланмайдиган жиҳатларни акс эттиришга ҳаракат қиламан.

Хосият Рустамова

суҳбатлашди.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

1 × three =