Бешта муҳим ташаббус — болажонлар нигоҳида

Давлатимиз раҳбари илгари сурган — ёшлар таълим-тарбияси учун зарур шарт-шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган — беш муҳим ташаббус юзасидан жойларда жиддий иш олиб борилмоқда.

Тошкент вилояти мактабгача таълим бошқармасининг 2019 йил декабрь ойидаги медиа режасига киритилган “Ватанни севмоқ иймондандир” мавзуидаги тадбир ҳам ушбу масалага қаратилган. Муҳим ташаббус доирасида Чирчиқ шаҳар мактабгача таълим бўлими томонидан ўтказилган тадбир эса фикримизни тасдиқлайди.

Шаҳардаги 1-, 2-, 4-, 8-, 17- ва 26-сонли мактабгача таълим муассасаларининг рассомчиликка иқтидори бўлган тайёрлов гуруҳи аъзолари Чирчиқ педагогика институтининг тасвирий санъат факультетида бўлишди. Болажонлар бу ерда тарбиячилари ёрдамида бадиий графика бўлими доценти Ҳайитбой Султонов ҳамда талабаларнинг ижодий ишлари билан яқиндан танишишди. Кўргазмага қўйилган турли йўналишдаги санъат асарлари яратилишини ўз кўзлари билан кўрдилар.

Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болакайларга ҳамроҳлик қилган 15 нафар педагог ва Чирчиқ шаҳар МТБнинг маънавий-ахлоқий тарбия бўлими масъуллари расмлар кўргазмаси орқали болажонларга эстетик завқ улашдилар. Олий даргоҳ талабалари рассомчиликнинг турли жанрларини кичкинтойларга жонли тарзда ўргатиб, биргаликда расмлар чиздилар.

Президентимиз илгари сурган бешта ташаббуснинг юртимиз ворислари қалбига мурғаклигиданоқ сингдирилиши, уларни она Ватанни севиб вояга етишларида муҳим омил бўлади, шубҳасиз.

— Бундай тадбирлар доирасини янада кенгайтириш, олий ўқув юртлари, маънавият даргоҳларида ўтказилиши бўлимимиз дастурига киритилган, — дейди Чирчиқ шаҳар МТБ маънавий-ахлоқий тарбия ва реаблитация шўъбаси мудири Зулфия Назарова.

Бугунги кунда Чирчиқ шаҳри бўйича рассомчиликка иқтидори баланд мактабга тайёрлов гуруҳлари болажонларининг сони 100 нафарни ташкил этиши соҳага малакали мутахассислар жалб этилганидан далолат беради.

Ҳ.Қодиров.

Javob qoldiring

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

five × one =