Билимсиз киши нима гапирса…

Шошқалоқлик, калтафахмлик, феъли тезлик одатлари нодонликнинг белгиларидир.    

Юсуф Хос Ҳожиб.

Барча инсонлар  бир отанинг  фарзанди бўлиб, шакл суратида бир-бирларига ўхшайдилар. Лекин улар ўзларининг  табиатларида бўлган ўзаро рақобат ва бир-бирига ҳасад қилишдан  ҳоли эмаслар.

Абу Райҳон Беруний.

Билимсиз киши нима гапирса, нодонлиги сабабли сўзлайди, шунинг учун унинг тили ўз бошини ейди.

Аҳмад Югнакий.

Тўрт нарса нодонликка далилдир: ўзидан донороқ билан мунозара қилмоқ ва  синамаганга  суянмоқ ва хотинлар макридан эмин бўлмоқ ва ёш болалар билан ҳазил қилмоқ.

Хожа Аҳрор Валий.

Чала билим эгаси бўлишдан кўра, билмаслик афзалроқдир.

Абу Али ибн Сино.

Ақлли кишининг (сукут сақлаб) жим туриш ҳолати жоҳил, паришон кишининг узридан афзалдир.

Маҳмуд Замахшарий.

Ақлли душман, жоҳилу нодон дўстдан яхшироқ.

Амир Темур.

Нокасдан қарз олма.

Мотуридий.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

14 + 13 =