Энди қуруқ гапга ҳеч ким ишонмайди

Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мамлакатимиз фуқаролари томонидан кўтаринки руҳда кутиб олинди.

Унда барча соҳа қамраб олингани ва кўпдан-кўп соҳалардаги муаммолар очиқ айтилгани ҳамда ечимлари бўйича аниқ таклифлар билдирилгани яқин келажакда янада юксалиш сари дадил қадамлар қўйилишига шубҳа йўқ. Шу боис, “Жамият — ислоҳотлар ташаббускори” ғояси кундалик ҳаётимизга тобора чуқурроқ сингиб бормоқда.

Шубҳасиз, Мурожаат­но­манинг ҳар бир банди эъти­рофга лойиқ. Пар­тияларнинг дастурий мақсадлари ва сайловолди жараёнларида сайловчиларга берилган ваъдалар моҳиятидан келиб чиқиб, келгусида қилинадиган ишларни кундалик вазифа сифатида белгилаб олишимиз шарт.

Биринчидан, Президентимиз юртимизда бошқарув тизими сифатини оширишда “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” тамо­йилининг устувор бўлиши лозимлигини таъкидлади. Эндиликда Халқ қабулхоналарининг ҳи­соботлари Парламент ва маҳаллий кенгашларда тингланиши қайд этилди. Эътиборлиси, ижро органлари фаолиятига баҳо, айнан Халқ қабулхоналарига бўлаётган мурожаатлар ва уларнинг амалий ечимидан келиб чиқиб берилиши қатъий белгиланди.

Бу юртимизда инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун экани ва давлат идоралари том маънода халқ учун ишлашини таъминлашда муҳим қадам бўлди.

Ўзини “Халқ вакили” деб билган ҳар бир депутатга ушбу масала унинг кундалик фаолият асосини ташкил этиши лозим. Бу борада ўз режамиз, зарур бўлса, ўз йўл харитамизни ишлаб чиқишимиз керак.

Иккинчидан, Мурожаатномада ижтимоий соҳага йўналтириладиган исло­ҳотларнинг аниқ ва пухта баён қилингани, ҳеч шубҳасиз, миллионлаб юртдош­ларимизнинг қалбларига қувонч ва эртанги кунга бўлган мус­таҳкам ишонч олиб кирди.

Учинчидан, эндиликда пенсия ва нафақалар та­йинлаш тартибини соддалаштириш, айтиш жоизки, халқимиз мушкулини осон қилишда катта қадам бўлади. Зеро, узоқ йиллар мобайнида юрт учун сид­қидилдан меҳнат қилган одам, айни нафақага чиқиш палласида қатор маъмурий саргардон­лик­лар, сансалорликлару ор­­­тиқча талаб­лар тўлқинига дуч келишига, ҳатто, руҳан кўникиб ҳам кетган эдик.

Бу борада Давлат архиви тизими электрон шакл­­га ўтказилиши, соҳага замонавий технологияларни жорий этиш ва энг асосийси, чин маънода сарсонликларга барҳам бериш имкониятини яратади.

Тўртинчидан, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий базаси ишлаб чиқилиши ва мус­таҳкамланишига доир так­лифлар билдирилди.

Бу борада “Ижтимоий суғурта тўғрисида”ги Қонун ҳамда “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш концепцияси”нинг ишлаб чиқилиши, ҳатто миллий қонунчилигимиз тарихида янгилик бўлади.

Албатта, биз — депутатлар, яъни халқ вакиллари, ушбу нормалар ишлаб чиқилишида сидқидилдан жонбозлик кўрсатишимиз зарур ва бунга бизнинг қурбимиз, салоҳиятимиз етади.

Мурожаатномани, аввало, ўзимиз онгимизу тафаккуримизда таҳлил қилиб, унинг моҳиятини сай­­­­ловчиларимизга етказишимиз зарур. Давлатимиз раҳбари айтганидек, фоизлару, рақамлар ортидан қувиш эмас, реал натижаларга эришиш йўлини тутишимиз керак.

Чунки энди қуруқ гап билан ҳеч кимни ишонтириб бўлмайди. Одамлар дарду ташвишига шерик бўлиб, жонфидолик билан яшаш, меҳнат қилиш — давр талаби.

Зулайҳо Акромова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

9 − five =