Депрессия – қора кийинган санам

Карл Густав Юнг

швейцариялик файласуф (1875-1961)

>> Ноёб қобилият эгаси эканлигингиз, бу — сизнинг нимагадир эришганлигингиз ҳақида ҳеч нимани англатмайди. Бу шуни англатадики, сиз нимадир қайтариб бера олиш имконига эгасиз.

>> Биз ўтмишга, ота-онамизга ошиқамиз. Шунингдек, ҳеч қачон кўрмайдиган ва ичида ўзимиз бўлмайдиган, бироқ бизга ғамхўрлик қиладиган  келажакка интиламиз.

>> Депрессия қора кийинган санамга ўхшайди. Агар  келса, уни ҳайдаб юборманг, меҳмонга таклиф қилинг  ва нима демоқчилигини тинглашга ҳаракат қилинг.

>> Туш бу – кичкина яширин эшик, руҳ ҳали онг пайдо бўлмаган космик тун сари етаклайди.

>> Ўзгалардан қониқмаслик ҳисси, ўз-ўзимизни англаш учун  имкониятдир.

>> Агар ўз қалбингизга яхшилаб тикилсангиз, кўзларингиз янада равшанлашади.

>> Мен билан нима рўй берган бўлса, мен у эмасман. Мен ким бўлишни хоҳлаган бўлсам, мен – ўшаман.

>> Биз ўзимизни тўлиқ назорат қиляпмиз деб ўйлашимиз мумкин. Бироқ дўстимиз бизга биз ўз ҳаётимиз ҳақида тасаввурга ҳам эга бўлмаган нарсалар ҳақида гапириб бериши мумкин.

>> Икки кишининг ўзаро алоқаси кимёвий моддаларга ўхшайди: кичик бир реакция рўй берса, иккита элемент ҳам ўзгариб кетади.

>> Агар сен ўз юрагингга чуқурроқ қарай олсанггина кўз нуринг равшан тортади. Кимдир унинг зоҳирига қарайди – туш кўради, кимдир ичкарироқ тикилади – уйғонади.

>> мавзуда одамлар билан гаплаша олмаслигингдан ёки фикрингнинг уларга тўғри келмаслигидан келиб чиқади.

>> Ўзингдан кетмоқчи бўлган одамни тўхтатишга уринма. Акс ҳолда келгувчи ҳам келмайди.

Рус тилидан Гўзал Бегим таржимаси.

Javob qoldiring

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

fourteen − 8 =