Ўзбекистон Президенти Венгрия делегациясини қабул қилди

18 февраль куни Ўзбекис­тон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш учун амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги анъанавий дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатлари охирги йилларда изчил ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Петер Сийярто самимий қабул учун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдириб, Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик ва минтақавий, жумладан, Европа Иттифоқи билан мулоқот форматидаги шерикликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

(ЎзА)

Javob qoldiring

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

11 − six =