Мардлик ва шижоат кўрсатишди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясида ҳам ўқув жараёнини такомиллаштиришга, назария билан амалиёт уйғунлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган. Академия курсантлари ўқув ёнғин-қутқарув, фавқулодда  вазиятлар ва оқибатда юзага келаётган ҳар қандай кескин ҳолатларда тўғри ҳаракат ва қатъий қарор қабул қилиш, касбий маҳорат ҳамда амалий кўникмаларини шакллантиришда олаётган назарий билимларини амалиётда самарали қўллаб келишмоқда.

Академиянинг 5-бос­қич курсанти Бобур Аббосов “Бўлинмаларда хизмат ва жанговар тайёргарликни ташкиллаштириш бўлими катта офицери” амалиётини Наманган вилоятида ўтади. У Уйчи туман Фав­қулодда вазиятлар бў­лими инспектори, катта сержант Паҳлавон Давлатов билан биргаликда Беруний номли МФЙ ҳуду­дида тар­ғибот ишларини олиб бораётган эди. Ана шу пайтда шу ҳудуддан оқиб ўтувчи каналга ўзини ташлаган одам ҳақида, шошилинч хабардан воқиф бўлишади.

Улар катта канал ўзанида сувда кўриниб-кўринмай оқиб кетаётган, руҳий хас­талиги бўлган фуқарони қутқариб, унинг яқинларига топширишади.

Таъкидлаш жоизки, албатта, юксак жисмоний тайёргарликка ҳамда ҳарбий-қутқарув амалиётига эга бўлган ҳар бир курсант қутқарувчидек шарафли касбини сид­қидилдан бажаради. Академияда таҳсил олаётган бўлажак қутқарувчилар юқоридагидек, қатъиятли ва жасур, ҳар қандай ҳолатда одамларга ёрдами тегадиган мард инсонлар эканлигини амалда исботлашмоқда. Ҳа, шундай. Ўз касбига садоқатли, мард ва фидойи шахслар ибратли фаолиятлари ила эл-юрт фахрига айланишади.

Фарҳод Хожаев,

ФВВ Академияси ўқитувчиси, капитан.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

seven − 6 =