Шерали Жўраев 2035 йилгача алимент пулларини тўлади

Инсон турмуш ташвишлари билан бўлиб, баъзан бурч ва масъулиятини унутиб қўяр экан. Айниқса, фарзандлари олдидаги масъулиятни унутиб, эҳтимол ўзини унутгандай тутишни кечириб бўлмайди. Буни муқаддас динимиз ҳам қоралайди. Бундай пайтда, инсон омилига амал қиладиган қонунларимиз отанинг фарзандига нисбатан ноҳақлик қилмаслиги қоидаларига адолатли ёндашади.

Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2019 йил 28 февралдаги буйруғига асосан, Мажбурий ижро бюросининг Шўрчи туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаро хорижга чиқиш истагини билдириб, мурожаат қилганда давлат ижрочилари томонидан унга вояга етмаган фарзанди таъминоти учун алиментлар олдиндан тўланган ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаров шартномаси тузилган тақдирда четга чиқиш ҳуқуқи борлигини тушунтиришди.

Қарздорлиги бор фуқароларнинг хорижга чиқишига чеклов борлигини билиб, Шерали Жўраев ушбу чекловларни бартараф этиш мақсадида, собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишиб олди. Унга кўра, фарзандининг 18 ёшгача бўлган алимент пулларини, яъни шу вақтгача тўламай келган қарзларини тўлиқ қоплаган ҳолда, қўшимча 2035 йилгача бўлган муддат учун жами 105 миллион сўмни олдиндан тўлади.

Ҳа, қонун барчага баробар эканлигини унутмаслик керак.

А.Умаров,

Бош прокуратура ҳузуридаги

Мажбурий ижро бюроси

марказий маҳкамаси бошқарма катта инспектори.

Ҳ.Қодиров,

“Hurriyat” мухбири

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

four × 5 =