Ёмон феълли кишидан ҳаромдан парҳез қилгандек парҳез қилинглар.

Ёмон феълли кишидан ҳаромдан парҳез қилгандек  парҳез қилинглар.

Абу Бакр Варроқ Термизий.

Бекорчилик  ва айш-ишрат  нафақат  нодонликка олиб келади, айни вақтда касалликнинг туғилишига ҳам  сабаб бўлади.

Абу Али ибн Сино.

Ишнинг қулайини   ахтармак  ялқовликдир, қулай ишдан буюк унум чиқмас. Буюк  унумли  ишлар қулайда  бўлмас.  

Фитрат.

Тана — нафас  жуда ҳам ярамас  хилқатдир, уни ардоқлаган сайин ёвузлиги ортиб бораверади.

Юсуф Хос Ҳожиб.

Мол ва дунёга мағрур бўлуб, ҳар кимга ҳақорат  кўзи  ила қараган  кишилар  тезгина  ўзлари ҳам хор ва ҳақоратга  дучор бўлурлар.  

Абулла Авлоний.

Мол ҳаммага маҳбуб (севимли)дир. Ҳар кимда мол бўлса, унга таъзим  қилади.

Агар унинг қўлидан кетса, ёнига йўламайдилар.  

Хожа Ахрор Валий.

Кимки адовату  хусуматни экса, албатта, у ташвишу машаққат ўради.

Маҳмуд Замахшарий.

Javob qoldiring

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

nine − four =