Эс(и)кирмас хабарлар

Талабалар ҳаётида ижара уйи билан боғлиқ муаммолар роса кўпайгани сабабли ҳар бир Олий таълим муассасасига ижарага янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан бериш вазифаси юклатилди. Энди талабалар турар-жойига сиғмаган билимли ва иқтидорли, қолаверса, оилавий шароити оғир ўғил-қизлар ўқув йили охиригача тўлиғича турар-жой билан таъминланадиган бўлди.

* * *

Қуйидаги хабар эса “Тошшаҳарйўловчитранс”дан янгилик!

Талабаларнинг автобусга сиғмай қолиши муаммосига ҳам ечим топилди. Энди барча йўналишдаги автобуслар қўшимча яна 10-15 кишига мўлжалланган арава билан ҳаракатланади. Бу хайрли ишдан кўзланган мақсад йўловчиларга қулайлик яратишдан иборат.

* * *

Ўзбек тилининг обрўсини янада ошириш ва дунё ҳамжамиятидаги мавқеини мустаҳкамлаш мақсадида янги лойиҳа ишлаб чиқилди. Энди она тилимизда гапирмайдиган амалдорлар “вопшим” давлат ишида ишламас эмиш.

Алдар Кўса.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

5 + eight =