Гап қанча яхши бўлса, у шунча қисқа бўлади.

Ўйлаб сўзлаган кишининг сўзи тўғридирўринсиз кўп вайсаган тил шафқатсиз ёвдир.

Аҳмад Югнакий.

* * *

Кўп демак сўзга мағрурлуқ ва кўп емак нафсға маъмурлиқ.

Алишер Навоий.

* * *

Орифнинг сукути фойдалироқ бўлгай ва сўзи севиклироқ бўлгай.

Абу Бакр Варроқ Термизий.

* * *

Ғайри тилни саъй қилинг билғали ёшлар,

Ким илму ҳунарлар ривожи андин аёндир.

Лозим сизга билув ҳар тилни она тилдек,

Билмакка они ғайрат этинг,

фойдаси кондур.

Аваз Ўтар.

* * *

Биров гапни ёғлаб гапиради, биров тиканак боғлаб гапиради, …одам гапни қай тарзда  гапирганига эмас, нима деганига  қаралса, дуруст бўлар…

* * *

Гап қанча яхши бўлса, у шунча  қисқа бўлади.

Абдулла Қаҳҳор.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

3 × 1 =