Газета, журнал ушламаган қўллар

Тошкент шаҳар, Яшнобод туманининг лицей ва мактабларида таҳсил олаётган 11- синф ўқувчи қизларининг катта кўча ўртасида бирбирини ураётгани, тепаётгани, сочларини юлаётганини интернет тармоқлари роса айлантирди. Энг ажабланарлиси уларни мактаб ўқувчилари тасвирга олиб, энг уятли гапларни бўралатиб, қўшимчасигаУр!”, “Оч биқинига теп!” — деганилҳомбахш!” сўзлар билан қўллабқувватлаб туришган.

Бир мактабда “А” ва “Б” синф қизлари бир-бирлари билан ёқалашиб кетган, муштлашув охирида, чизмачилик дарсида ишлатиладиган церкульни параллел синфда ўқийдиган қизнинг бўйнига тирагани, бошқа бир мактабда кучини қаерга ишлатишни билмай фаррош аёлни дўппослаётган ўқувчилар, ўқитувчисига қўл кўтарганлар… ҳоказо, ҳоказолар…

Ўтган йили хусусий телеканаллардан бирида “Ҳовли” деган турк фильми намойиш этилган эди. Турк турмалари ҳаётини акс эттирувчи бу фильм бошдан оёқ аёлларнинг бир-бирни ҳақоратлаши, ваҳшийларча калтаклаши, ўлдириб юбориши акс этган саҳналардан иборат эди. Мен Яшнобод туманидаги мактаб қизларининг муштлашув ҳолатида айнан “Ҳовли” турк сериалининг таъсирини ва такрорини кўргандек бўлдим. Ўша тажовузкор гуруҳ, ўша бақириқ-чақириқлар, ўша ҳайвонларга хос ёввойи чинқириқлар. Бу маънавий оғуни баъзи ота- оналар болалари, ўсмир қизлари билан бирга ўтириб телеэкранларимизда кўрмадими?

Биз ўсмир қизларимизнинг этини қотириб бўлдик.

Суҳбат чоғида маълум бўлдики, бу яқин орада у зўравон йигитларнинг, тажовузкор қизларнинг бирортаси қўлига газета ва журнал ушламаганлар. Ҳаттоки, улар газета ва журналларнинг нима мақсадда чоп этилишини ҳам билишмайди. Улар ахлоқсизликни чет эл сериаллар-ю ўзимизнинг киностудиялар ишлаган алламбало машиналарда, гўё Ўзбекистон кўчаларида совуқ қуролдан бир-бирига ўқ узаётган “қаҳрамонлар”дан кўрмоқда. Айтинг-чи, яхшилар? Бизда қачон ва қайси кўчада одам-одамга ўқ узаяпти? Бу сохта, зўрма-зўраки ўйлаб топилган ваҳший тасвирларингиз-у, чўнтагингизни қаппайтириш учун тинимсиз бераётган чет эл сериалларингиз бугун кутилмаганда ўз “мевасини” бера бошлади. Шундай экан, сиз ўз тармоқларингизда ҳирсу ҳаваснинг шайтоний базмини қачон тўхтатасиз?

Қўлига китоб, газета, журнал ушламайдиган ёшлар кекса бобо ва бувиларидан уялмай телевизордан фаҳш тарғиботини ўзларига сингдириб олмоқдалар. Яширинча интернет тармоғидан маиший бузуқликни ўрганмоқдалар. Айниқса, қиз болалар берилувчан бўлади, деган гап бор.

Фарзандларимиз, ғўр ўғил-қизларимиз интернетдаги ботқоқга кириб кетмаслиги учун ибо-ҳаё, ҳалоллик каби фазилатлар билан ҳимоя­ланган бўлиши керак. Бу ҳимояни у китобдан, газета ва журналлардан олади. Японияда ҳам, Ко­реяда ҳам, Италияда ҳам, АҚШда ҳам одамлар тонгни газета ўқиш билан бош­лашар экан. Уларда шундай нашрлар борки, бир кунда икки-уч марта чоп этилади. Метрода, автобусларда телефонга эмас, газетага термулган одамларни кўриб дилинг яйрайди.

Ўқимаслик натижасида зоҳир бўлган ахлоқсизлик ортидан худбинлик, бесабрлик, дангасалик, бағ­ритошлик, қаноатсизлик, очкўзлик каби иллатлар ўз-ўзидан қатор бўлиб хонадонингиздан бахтни қувиб чиқаради.

Газета ва журнал оқ қоғоздан яралган. Келинг, шу оқлик билан ўсмирларнинг осмон каби улкан қалбидан ғуборларни артиб ташлайлик. Келинг, шу оқ қоғоз билан уларнинг кўзларидан гардларни олайлик!

Бугун газета ва журналдан, китобдан узоқлашган оилаларга ёвуз­лик кириб олаётганини ўз кўзимиз билан кўриб турибмиз.

Огоҳ бўлайлик! Газета, журналлардан — маърифатдан, маънавиятдан, яхши одамлар суҳбатидан маҳрум, кеккайган эркатой боланинг борар жойи зулматдир.

Улар бунга лойиқ эмас. Фарзандларимиз илмлилар, бахтиёрлар қаторида бўлсин. Қизингизнинг қўлига газета тутқазинг, токи бу нозик қўллар эртага кўчада соч юлишмасин, ўғлингизнинг қўлига журнал беринг, токи бу қўллар синфдошининг бурнини қонатишни ўрганмасин. Яхшиларга қўшилсин.

Уйларга вақтли матбуот кирмай қўйди. Китоб, газета, журнал ушлаган қиз боланинг қалбида ўз-ўзидан самимият, покизалик, меҳр булоқлари кўз оча бошлайди.

Энг аввало ўзимиз газета, журнал ўқийлик, намуна бўлайлик. Улар биздан маънавиятни ўргансин.

Азизларим! Биз нимага бунча ёт сериалларга муккамиздан кетдик. Минг афсуски, бугун матбуот­­га обуна бўлишни ўзларича “мажбурий, номажбурий” дея ақллилик қилаётганлар, ўзларини “адолатпарвар, ҳуқуқпарвар”дек тутаётганлар ёшларимизнинг эртасини, келажагини нечоғли ўйлаяптилар? Эртага, индинга кеч бўлмасин, буни англаб етиш наҳот шу қадар мушкул бўлса?!

Зулфия Мўминова.

Javob qoldiring

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

4 + 16 =