Янги раҳбар сайланди

Наманган шаҳрида вилоят  журналистлари фаолларининг умумий  йиғилиши бўлиб ўтди.  Йиғилишда  ташкилий  масала кўрилди. Уюшманинг вилоят бўлимига «Наманган ҳақиқати» газетаси бўлим мудири Носиржон Деҳқонов (Носир АББОС) бир овоздан раис этиб сайланди.

Шу вақтга қадар бу лавозимни Маҳмуджон Парпиев бошқариб келган эди. У Ўзбекис­тон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига сайланиб, айни пайтда Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари вазифасида фаолият юритмоқда.

Танқидий ва самимий руҳда  ўтган йиғилишдан сўнг “Янгиланишлар жараёнида журналист  маҳорати ва касб этикаси” мавзуидаги конференцияси  ўтказилди. Унда бугунги кунда вилоят журналистлари олдида турган вазифалар муҳокама қилинди ва истиқбол режалар белгилаб олинди. Тадбирда  муваффақият билан фаолият олиб бораётган туман газеталаридан бири “Норин овози” газетаси  жамоаси ва вилоятнинг бир қатор  фаол журналистларига Журналистлар ижодий уюшмасининг Фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Саъдулла Ҳакимов ва Наманган вилояти ҳокими ўринбосари  Паҳриддин Маткаримов  иштирок этди.

Ўз мухбиримиз.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

seventeen + 6 =