Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти томонидан халқаро онлайн конференция ўтказилди.

2020 йил мамлакатимизда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилинди. Бу республикамиз илм маърифат, санъат, маданият соҳаси вакиллари зиммасига масъулиятли вазифаларни юклайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги 56/Ф фармойишига мувофиқ, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти томонидан “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирлари тарихий меросида санъат ва маданият масалалари» мавзусида онлайн тарзда ўтказилган III халқаро илмий-амалий конференция ҳам ушбу мақсадларни кўзда тутади. Унда қатор хорижий давлатлардан 10 дан ортиқ профессор-ўқитувчи, Республикамиз Олий ўқув юртлари, маданият, санъат соҳасининг 30 га яқин вакиллари, ёш олимлар ўз маърузалари билан иштирок этишди. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг 45 нафар олим ҳамда докторантлари ўзларининг долзарб мавзулардаги маърузалари билан қатнашди.

Анжуманда “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирлари илмий меросининг жаҳон маданияти ва санъати тараққиётидаги ўрни”, Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирлари илмий меросининг санъат турларининг тараққий этишидаги аҳамияти”, “Ўрта аср Шарқ алломаларининг таълим-тарбия ва шахснинг маънавий камолоти хусусидаги қарашлари” сингари мавзуларда маърузалар қилинди.

Ушбу конференция ZOOM дастури орқали онлайн равишда олиб борилди.

Матбуот хизмати

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

1 × one =