Қўрқоқлар кечирилмайди

Бундан 3-4 йил олдин биронбир фуқаро адолатсизликдан жабр кўриб тегишли ташкилотга шикоят қилса, нодон одамлар уни сўрабсуриштирмайиғвогарга чиқариб, ҳатто бўйнигаёзғувчидеган ёрлиқ ҳам осиб қўйишардилар

Аслини олганда бу, ҳў, ўша, Собиқ иттифоқ тузуми давридан қолганполитика”, бироқ ҳамон давом этиб келаётган энг ярамас тамойил (тенденция)лардан бири. Чунки, шўро раҳбарлари азалдан одамларнинг тазйиқ ва зулмга чидашини, қўйдай ювош бўлиб юришини истар эдиларда!

Қолаверса, авом халқ ўзларини ўзлари шу тарздабўғиб”, унини чиқармай турса, улар учун айни муддао эди. Борабора бу ҳол шунга олиб келдики, жабр кўрган одамлар шикоят қилиб, “иғвогарга айланиб қолишдан ҳадиксираб, “оч қорним, тинч қулоғим”, деб қўл силтаб яшашга мажбур бўлишди!..

Қарангки, одамлардаги ичга ютиш, арз қилмаслик “касали” сурункали тус олган эканми, ҳеч тўхтай демасди. Эндиликда одамларни (чидолмагани) шикоят қилиш тартиби ўзгарди, дарров ижтимоий тармоқда чиқиш қилишади. Гўё шу билан арзи ижобий ҳал бўладигандек. Аслида идора, ташкилот, органлар билан халқни янада яқинлаштириш керак. Ана шунда ўзаро тушунмовчиликлар барҳам топади. Ахир элимиз бир, юртимиз бир, битта жамиятнинг аъзоларимиз. Тараққиёт тарқоқликда мавжуд эмас, у жипсликда олдинга ҳаракат қилади.

Мустақилликнинг дастлабки йилларида айрим лавозимларда ўтирган одамлар ишлаб турган мавжуд завод-фабрикаларни арзон гаровга сотиш (албатта, “усти”ни олиб), аниқроғи, талон-торож қилиш ёки “музлатиб” қўйиш билан шуғулланишди. Табиийки, бу юртимизда ишсизлар сонини кескин оширди, рўзғор, турмуш шароитини оғирлашишига олиб келди. Бугунги шевада айтганда, камбағаллар армияси пайдо бўлди. Ҳар қандай иллат, ҳар қандай жиноятнинг ўчоғи ҳам — аслида ишсизлик!

Яна бир жиҳати, давлат хазинасига қўли етадиган очкўз, нафси ўпқон амалдорлар ва “олий табақа” гумашталари томонидан, ўта махфий тарзда ўмарилди. Давлат маблағининг яна бир катта қисми мантиқсиз тадбирлар, турли шиорлар, жамғармалар томонидан совурилди.

Натижада бугунга келиб ялпи тус олган юқоридаги жиноий ҳаракатлар мамлакатда коррупция деган хавфли иллатнинг “гуллаб-яшнаши” учун шароит яратди. Табиийки, коррупция ҳукумрон жамиятда адолат топталади. Халқ қашшоқлашади.

Айниқса, ишлайман, яратаман, бозорни тўкин-сочин қиламан деган, астойдил меҳнат қилаётган тадбиркорларга бир талай имкониятлар кўзда тутилган бўлса-да, айрим ҳолларда уларнинг ҳалол ишлашларига имкон беришмаётгани ачинарли.

Донишмандлар: “Катта аравалар қаёққа қараб юрса, кичиклари ҳам ўша ёққа интилади”, деб бежиз айтишмаган, коррупция оддий одамлар орасида ҳам пайдо бўла бошлади, яъни бир-бирини чув тушириш ҳолатлари кузатилмоқда. Агар авж олса борми, бойларни, амалдорларни, кейин эса давлатни алдашга ўтишади. Унда бутун бир халқни тўхтатиб ҳам, қамаб ҳам бўлмай қолади.

Коррупция ҳамма тармоқларни катта куч билан қамраб олдики, энди ундан олий ўқув юртлари, коллеж ва лицейлар, мактаб, болалар боғчалари ҳам қутулиши очон кечмаяпти. Айниқса, ишлайман, яратаман, бозорни тўкин-сочин қиламан деган, астойдил меҳнат қилаётган тадбиркорларга бир талай имкониятлар кўзда тутилган бўлса-да, айрим ҳолларда уларнинг ҳалол ишлашларига имкон беришмаётгани ачинарли.

Ўз юртида ҳалол ишлаб бири икки бўлмасликка кўзи етиб қолганлар, аллақачон бошқа юртларга чиқиб кетишган. Баъзан буни ўзбошимчалик деб атаяпмиз, аммо сабабини айтишга юрагимиз чидамаяпти. Аслида улар тўғри қилганми, деган савол туғилади, ҳартугул ишлаб топган маблағи эвазига турмуш шароитларини яхшилаб олишаяпти. Тўғри, кўпчилиги янги уй-жой, машина сотиб олди. Ўғил уйлаб, қиз чиқарди. Лекин бунинг энг ачинарли томони шундаки, келажагимиз эгалари бўлган ёш авлод, яъни фарзанд тар­бияси аро йўлда қолиб кетяпти. Биз ватанимизнинг эртасини ўйламай қўйдикми?

Ҳар қандай ноҳақликнинг чеки-чегараси бўлади, албатта. Ўзимиз гувоҳ бўлиб турибмиз, мана, халқнинг арз-додини эшитиш учун катта йўллар очилгач, Президент халқ қабулхоналарига ўтган йиллар давомида бир неча миллион ариза ва шикоятларнинг келиб тушгани ҳам жуда кўп муаммолар тахланиб кетганини англатиб қўймоқда!

Худога шукрлар бўлсинким, мана, уч йилдан ошиқ вақтдан буён жамиятимизни тозалаш, поклаш, коррупцияни таг-томири билан қуритишга қаратилган саъй-ҳаракатлар жадаллик ва собитқадамлик билан олиб борилмоқда. Юқорида айтиб ўтганимиздек, турли нопок йўллар билан талон-торож қилинган халқ мулки эса ўз жойига қайтарилмоқда. Бу тадбирлар ва ҳаракатлар, ўз навбатида, одамларни келажакка умид ва ишонч билан қарашга, ҳаётдан рози бўлиб яшашга ундамоқда.

Президентимизнинг ташаббуси билан Республика жамоатчилик палатасининг ташкил этилаётгани, умид қиламизки, албатта ўз самарасини кўрсатади. Бу палатага халқ учун жон куйдирадиган, ҳалол, тажрибали, бир сўз билан айтганда, фидойи инсонларни ўзига бирлаштиради деган умиддамиз.

Азиз биродар! — дегим келади замондошимга, мабодо, сен ҳам бугунги ва эртанги авлодларнинг адолат ҳукмрон бўлган давлатда, қонунлар устуворлиги таъминланган жамиятда, Соҳибқирон Темурбек бобомиз бош­қарган “Буюк Турон Давлати” давридагидек покиза салтанат соясида, ҳаётдан рози бўлиб яшашини хоҳласанг, ҳеч иккиланмай, ҳақиқат учун курашиб яшашга ўрган, ҳалол ва виждонан меҳнат қилиш умринг амоли бўлсин.

Тараққиёт учун бундан бошқа йўл йўқ! Бўлиши мумкин ҳам эмас! Лоқайд бўлиб, яна алданиб қолсак, келажак авлодлар бизларни қўрқоқлар деб, мутлақо кечирмайдилар!

Дурбек Қўлдошев.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

17 + 19 =