Ўзбек тилини ҳақоратлаган фуқаро жазоланди

Фуқаро Дониёр Якубов Тойлоқ туман ҳокимлиги маданият бўлимида ишлаб келса-да, 2020 йил 15 майда Facebook ижтимоий тармоғидаги “Халқ фикри” номли гуруҳда ўзининг профилидан ўзбек тили ва миллатини камситувчи фикр­ларни қолдирган эди. Ушбу ҳолат юзасидан аниқлик киритиш мақсадида ИИБ ходимлари унинг уйига борган вақтида у ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмай, қаршилик ҳам кўрсатган.

Самарқанд шаҳар маъмурий суди раиси Ориф Пардаевнинг ёзишича, Д.Я.га нисбатан тўпланган иш 2020 йил 18 май куни очиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 42, 194-моддаси 1-қисми ва 195-моддалари билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, озодликдан маҳрум этилган.

 

Қўриқланмайдиган прокуратура

“Сирдарё вилоят прокуратураси ўз биноси олдидаги темир панжараларни олиб ташлади. Унинг ўрнига одамлар учун айвон қурилди. Прокурорлар одамлардан қўрқмайдиган бўлди. Прокурорлар одамлардан ўзини қўриқламайдиган бўлди. Тасанно!” – дея хабар қолдирган Ўзбекис­тон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби директори Муҳаммад Исмоил ўзининг Facebookдаги саҳифасида.

Халққа хизмат қиладиган давлат идоралари суд, прокуратура, ҳокимият, вазирликлар умуман панжара билан ўралмаслиги керак. Бу каби ҳокимиятларнинг қуролланган ички ишлар ходимлари билан   қўриқланиши, оддий халқнинг эса амалдорларни олдига кириш учун кун бўйи сарғайиб туришини ижтимоий тармоқ аҳли қоралаган. Ҳамма амалдорлар сирдарёлик прокурорлардан ўрнак олсин, дея уларни алқаб юзлаб изоҳлар қолдиришган.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

two × 1 =