Таҳқир “таҳрир” қилинди

“Hurriyat”нинг 2020 йил 8 март куни чоп этилган 10-сонида Қарши шаҳридагиМедиа парк савдомажмуасида бобомиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг қўлига пицца тутқазилган сурати бор баннер ўрнатилгани ҳақида ёзилган эди. Жамоатчи мухбиримиз Ислом АсилбековнингБобомиз пицца сотганми?” сарлавҳали шу ҳақдаги мақоласи жамоатчилик орасида анча муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Газетамиз мухбирларининг суриштирувига кўра, бугун ушбу баннер олиб ташланибди. Энди унинг ўрнида ҳеч нарса йўқ: бўм-бўш девор бор, холос. Гарчи маънавиятимизга зид тарзда қилинган бундай «безак»лар бўлмаса-да, оппоқ деворнинг ўзи ҳам бир чиройли бўлиб, кўзни қувонтириб турибди.

А.Аҳмад.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

1 × one =