Ўкинч

Бошланғич синф ўқувчиларининг ўй-хаёллари ҳам ўзлари каби содда ва беғубор бўлади. Дарс яримлаганди. Адашмасам ўқиш фани эди. Болаларга қўшилмайдиган, доим ўзининг мурғак дунёчасида яшайдиган Лола исмли ўқувчим қўлимга конверт тутқазди. Қўнғироқ чалинганидан сўнг синфда иккимиз ёлғиз қолгандик. Конвертни очсам, ўзи ёзган 4-5 та шеър ва 200, 500 сўмликлардан иборат жами беш минг сўмча пул. Мендан вилоят газетасининг манзилини ёзиб беришимни илтимос қилди. Ота-онаси кунора берадиган пулларни газетага шеърларини чиқариш учун емай-ичмай йиғган экан…

Хаёлига бу фикр қаердан келган, билмадим, лекин кимдандир газетада чиқиш пуллик, деган гапни эшитгани тайин. Қўлимда конверт ва ғижим пулларни маҳкам сиқдиму, ўқувчимни бағримга босиб: “Сен кўпроқ ўқи, машқ қил, ҳеч иккиланмай ёзавер, ёзганларинг яхши бўлса, албатта, газетада чиқади, пул шарт эмас”, демоқчи бўлдим-у, негадир шу топда айтолмадим…

Марғуба Раҳмонова,

Наманган шаҳридаги 79-мактабнинг

бошланғич синф ўқитувчиси.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

9 − seven =