Узоқ кутилган вакцина

уни бир марта эмлаш етарлими?

Италия соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши вакцина бепул тарқатилишини, уни биринчи навбатда хавф гуруҳига кирувчи одамлар олишини маълум қилди. Маълум бўлишича, вакцинанинг бир дозаси таннархи 2,5 еврони ташкил қилади.

Коронавирусга қарши вакцина яратиш учун ташкил этилган Альянс (Inclusive Vaccine Alliance, IVA) таркибига кирган Италия, Франция, Германия ва Нидерландия вакцинани ишлаб чиқаётган «AstraZeneca» компаниясига 300 миллион доза вакцина учун 750 миллион евро тўлайди. Шу тариқа Оксфордда жойлашган компания яратадиган AZD1222 деб номланган вакцинанинг нархи 2,5 еврони ташкил қилади.

IVA иштирокчиларининг «AstraZeneca» билан вакцина етказиш бўйича шартномани имзолаши 13 июнда эълон қилинган. Шартномага кўра, вакцина харидорларга 2020 йил охирида тақдим қилиниши мумкин. Компания­­дан ваъда берилишича, вакцина билан эмлаш коронавирусга чалинишга олиб келмайди, инсон иммун тизими коронавирус чақирувчи касалликка қарши кураша олиши учун бир эмлаш етарли бўлади.

Интернет хабарлари асосида тайёрланди.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

15 − nine =