Қатралар

Нозик

Оёғим нозик. Янги пойабзал кийишга қўрқаман. Унга мослашиб, ўргангунимча теримни “уриб”, яра қилиб ташлайди.
Қалбим нозик. Ҳар икки кунда янгисини севишга қўрқаман. Унга мослашиб, ўргангунимча, юрагимни “уриб”, яра қилиб ташлайди.

Деҳ-қон!

— Карамдан олинг, ака. Бир гектар ерим бор! Ярими картошка, ярими пиёз.
— Ия, қизиқ бўлди-ку. Карам деҳқончиликми?
— Тирикчилик…

Пора

Йиғилиш бошланди. Коррупция тараққиёт кушандаси, дея икки соат жавраган арбоб порахўрларнинг номини ошкор этмагани учун “ҳақ”ини олди-да, чўнтакни қаппайтириб, чиқиб кетди.

Абдулазиз Аҳмад.

Javob qoldiring

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

3 × four =