Матбуот ўз ёлғонларининг қурбони бўлди…ми?

Нега? Ушбу саволни инсон тафаккурининг қайроғи деб ҳисоблайман. Одамзот бугунги ютуқларига шу саволга жавоб ахтариш натижасида эришган бўлса ажабмас. Онгимиз “нега”ларнинг маконига айланиб, унга жавоб ахтариш фитратимизга сингиб кетган. Менинг ҳам фикратимда “Бугун ёшлар нега газета ўқишмаяпти?” деган савол кўпдан буён тинчлик бермаяпти. Шу масалада телеграм тармоғининг асосий қисмини ёшлар ташкил этадиган йирик гуруҳларида ижтимоий сўровнома ўтказишга қарор қилдик.

У қуйидаги саволлардан иборат эди:

  1. Бугун юртимизда аҳолининг, айниқса, ёшларнинг газета ўқимаётганига ёки кам ўқиётганига сабаб нима?
  2. Газетхонлар, асосан, қандай мавзудаги мақолаларни ўқишади? Нима учун?
  3. Сизнингча, матбуотни ривожлантириш учун нима қилиш керак?

Ушбу сўровномага юздан зиёд жавоблар келиб тушди. Қуйида “жони бор” деб ҳисоб­лаганларимиздан бир нечтасини эътиборингизга ҳавола этамиз ва ундан сўнг мулоҳазаларни хулосалаймиз. (Жавоб йўлловчилар ижтимоий тармоқдаги номлари билан берилди).

Somebody: — Янгиликларни газеталар майли, телевидениедан ҳам аввалроқ интернет орқали билиб олиш мумкин. Аввалда газеталар асосан янгиликлардан бохабар бўлиш учун ўқилган, энди бунинг ўрнини интернет босаяпти. Менимча, газета ўқимайдиганларга мажбурлаб ўқитиш мушкул. Балки, интернетдан топиш қийин бўлган маълумотлар газеталарда бўлса, қизиқиш­лар ортар, эҳтимол.

О.G: — Давлат газеталарида, асосан, расмий характердаги материаллар берилади ва улар фақатгина маълум ихтисос­ликдаги кишилар учун керак. Оммага эса бу қизиқарсиз. Балки газеталарда статистик маълумотлар кўплиги учун ўқишли эмасдир. Қолаверса, улардаги айрим маълумотлар ҳақиқатдан йироқ.

Газеталарда босилган маълумотлар олдин интернетда берилган бўлади ва одамлар ўзи билган нарса ҳақида қайта ўқишни, табиийки, хоҳламайди, пул ҳам сарфламайди.

Gulnora: — Менимча, газета ва журналларда халқ тили йўқолган. Ижодкор ёшлар адабий газеталарни ўқишади. Ёшлар қатлами учун ихтисослашган нашр ҳам бўлиши керак. Масалан, янги таржималар, тасвирий санъатга оид, техника ва кашфиётлар ҳақида, бирор нарсани ўрганиш мумкин бўлган даврий нашрлар. Мен бундай газеталарни рус тилидагисини биламан, холос. Матбуот, эҳтимол, электрон сотувга кўпроқ урғу бериши керакдир. Дизайнни креативлаштириш лозим. Масалан, сўнгги пайтларда айрим нашрлар расмий сайтидаги маълумотларнинг QR кодини бераётганини кўраяпмиз. Яна бир масала, газетанинг электрон иловаси бўлиши зарур.

M.Назаров: — Кўпчилик “Газета ўқишнинг сустлигига сабаб — интернет”, дея­ётгандир. Аммо мен бунга қўшилмайман. Очиғи, аксарият, маҳаллий (туман, вилоят) нашрларнинг савияси паст. Газеталар ўз ёлғонларига қурбон бўлди. Матбуот алдаши ёки миш-миш тарқатиши эмас, одамларни уйғотиши керак!

Shalola Safartosheva: — Саволларга умумлаштириб, қуйидагича жавоб бераман:

— тезкорлик — бу жуда муҳим. Ҳолбуки, газета қоғозларга босилишидан аввал биз деярли барча маълумотлар билан интернетда танишиб бўламиз. Аммо шу томони ҳам борки, айрим илмий маълумотларни фақат газетадан топиш мумкин;

– реклама – Республика миқёсида нечта номда, қайси турда газета чиқишини билмаслик табиий ҳол. Нашрлар аудиториясини кенгайтириш учун кенгроқ тарғиб қилиниши ҳам лозим;

– етказиб бериш хизмати ўта суст. Кутубхонада ишлаганимда газеталарнинг тўрт-беш сонини бир қилиб олиб келишарди. Давлат муассасасига етказиб бериш шу даражада бўлганидан кейин, обуначиларга бўладиган муносабат ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Билишимча, чет элда эшикма-эшик тарқатишади. Ҳар бир зиёлиман, деганнинг нонуштаси газета билан бошланади.

Паризода Рўзибоева: — Бугун газетхонларнинг камайишига чекка ҳудудларда киосклар фақат туман марказида эканлигини; сўнгги пайтларда газета-журналлар ўқитувчиларнинг устама олиш учун ёзган мақолалари, ўтказилган тадбир хабарномаси билан “бойиб” бораётганини асосий сабаб қилиб кўрсатиш мумкин. Газета-журналларда дизайнга, имло хатоларга ҳам алоҳида эътибор қаратилиши керак.

Нормуродов. С: — Кечирасизлару, савия­миз паст, тан олайлик. Ўқимаётганлар — бу жуда катта муаммо! Ҳозир ота-онасининг олдида уялмай ишқий манзарага тўла фильмларни кўраётган ёшлар қандай қилиб ҳаётий муаммоларни сиёсий қарашлар асосида очиб берган мақолаларни ёки бадиий, илмий газета-журналларни ўқишади?!

Шоҳрух: — Газеталар ижтимоий-сиёсий масалаларни етарлича реал талқин қилаётгани йўқ. Лекин тушунган инсонга илмий ахборотлар бўйича барибир интернет газетага тенглаша олмайди. Шунингдек, газеталарнинг моддий таъминоти ҳам муаммо. Мухбирларни моддий рағбатлантириш бугун етарлича эътибордамикин?! (Интернетда блогерларнинг топаётган даромади бизга яхши маълум.)

Нуржаҳон Убайдуллаева: — Адабиётга муҳаббати бор ёшларнинггина қўлларида адабий газеталарни кўришингиз мумкин. Улар ҳам ижодий ишлари чоп этилган газета сонларини ўқишади, афсуски. Мен “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасини жуда яхши биламан. Энг муҳим адабий нашр деб ҳисоблайман. Назм рукнини ҳар бир сонида кузатиб бораман.

Акром: — Газетанинг оммавийлиги ундаги хабарларнинг қанчалик муҳимлиги ва аниқлигига боғлиқ. Одамлар ўзи излаб топади муҳим ва ишончли ахборот етказувчи газетани.

Маржона: — Менга шов-шувли, одамнинг диққатини тортадиган, лекин қуруқ гапдан иборат мақолалар ёқмайди. Газета шундай бўлсинки, ўқувчини фикрлашга ундасин. Дунёни бошқа томондан кўриш мумкинлигини кўрсатсин.

Ирода: — Мен кўп газета-журнал ўқийман. Тўғри, яхши мақолалар мўл. Лекин ҳар доим ҳам эмас. Бир газета бирор муаммони ёритса, бошқаларида ҳам шуни ёзишади. Янгилик йўқ.

Малика Турсунматова: — Халққа тушунарли бўлса, сиёсий газеталарни ҳам ўқишади. Янги қарор, фармон чиққанда, оддий одамлар расмий тилга деярли тиши ўтмайди. Шундай ҳуқуқий ҳужжатларни оммабоп усулда шарҳлаб ёзилган мақолалар бўлиши керак.

Дилнавоз Нажимова: — Газета ўқиш борасида хориж тажрибаси билан ўртоқлашсам: “Тhe Times”ни олсак, интернет сайтларидан кўра муштарийлари кўпроқ ва харидоргирроқ. Биринчидан, ҳар куни чоп этилади, хабарлар тезкор. Иккинчидан, интернет сайтлари каби улар ҳамма нарсани чоп этавермайди. Қаердадир автоҳалокат бўлгани, ундаги қуpбонлар сони улар учун “қизиқ эмас”, ахборотни саралаб эълон қилади. Одамлар интернет сайтларидаги бир дунё маълумотдан кўра, газетадаги энг сараларини ўқишни афзал кўришади.

Бизда, менимча, кўпчилик газеталар қанақадир қолипга тушиб қолган. Улар маълум аудитория учунгина ёзади, холос. Сиёсий-ижтимоий газеталарнинг муштарийлари, асосан, ҳокимият органларида ишлайдиганлар бўлади. Уларга оммабоплик етишмайди. Масалан, бирор қарор чиқса, газета унинг ўзини бериб қўяди. Лекин оддий одам учун бу қарорни шарҳлаб, тушунтириб бериш керак. Илмий нашрларнинг ҳам аҳволи қониқарли эмас. Аксариятида пул бериб чиқарилган аҳамиятсиз мақолалар кўп учрайди.

Шералиев Шукрилло: — Мен Европа кишиларининг газетхонлиги ҳақида айтмоқчиман. Одамлар интернетга кирмаса кирмайди, лекин “Тhe Times”ни олиб ўқийди. Чунки бу газета одамларга улар кутган нарсани беради. Одамлар унга ишонади. Газета ўзи ёки яна кимлардир истаган нарсаларни эмас, халқнинг истагини ёзиши лозим. Бугун турли шоу-бизнес хабарларими ёки шу характердаги муваққат маълумотларни одамлар интернет орқали ҳам билиб олаверади.

Босимова: — Бугунги кунда газеталар талаб даражасида. Аммо бугунги кун ёшлари-чи?!

А.Аҳмедов: — Газета — бу тарих, қадрият. Интернетнинг тезкорлиги, қулайлиги яхшидир. Лекин у одамга ҳеч қанақасига маънавият бера олмайди. Унда саводсизлик, шошма-шошарлик ва миш-мишлар авж олган. Вақтида тилга тушган “Минбар”, “Тўғри.уз” ва бошқа машҳур интернет сайтларининг биронта мақоласини бугун топиб бера оласизми? Газетанинг эса хоҳлаган йилингиздаги сонини сўранг, албатта топилади. Фақат сал сарғайган, эскирган бўлиши мумкин, холос…

Чет элни олинг, газета ўқиш уларда зиёлилик белгиси. Биз қачонки, шу даражага етсакгина, маънавият ҳақида кўкрак кериб гапиришимиз мумкин.

Мана айрим ёшларимизнинг газета ва газетхонликка муносабати қандай? Очиғини айтганда, бу сўровномага келиб тушадиган жавобларнинг деярли барчасида техника ва интернетнинг ривожлангани асосий сабаб сифатида кўрсатилади, деб ўйлагандим. Аммо кўриб турганингиздек, ёшлар бундан бошқа анча омилларни ҳам кўрсатишибди.

Шунингдек, уларда фикрий баҳслар ҳам мавжуд. Гарчи сўровнома қатнашчиларининг 70 фоизга яқини ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларининг тезкор ва қулайлиги газеталарга бўлган талабнинг тушиб кетишига сабаб бўлаётганини айтишса-да, уларни инкор қилувчилар ҳам кам эмас. Бир нечта тенгдошларимиз, фан-техника борасида биздан анчагина олдинда бўлган Европада газетага бўлган талаб биздагидек паст эмаслиги ҳақида айтиб, бунинг сабабларини ҳам кўрсатишган.

Сўровномамизга жавобан келган хабарларни хусусиятига кўра қуйидагича таснифладик: танқид ва таклифлар, газеталар фаолиятига салбий муносабат, ёшларга, муштарийларга нисбатан салбий муносабат, обуна ва етказиб бериш хизмати борасида камчиликлар.

Муаммолар талайгина, аммо(!) бу энди вазият ўнгланмайди, дегани эмас. Чиндан ҳам, таклифларда айтилганидек, газеталар интернетдан топиш қийин ёки умуман иложсиз бўлган маълумотларни ёзса, ўзгача дизайн ва замонавий имкониятлар(масалан, QR кодли мультимедия манзиллари, ўзларининг электрон иловалари ва б.)га эга бўлса, халқ истаётган ҳақиқатларни олиб чиқса, бизнингча ҳам газеталарга бўлган талаб ошади. Хуллас, одамларга “Агар фалон газета ёзган бўлса, унда бу гап тўғри”, дейиш мумкин бўлган нашр керак. Ва бунинг учун анчагина меҳнат талаб қилинади!

Таъкидлаш лозимки, барча матбуот нашрлари ҳам “ўз ёлғонларининг қурбони” бўлгани йўқ. Аммо “Бундай нашрлар умуман мавжуд эмас”, ҳам деёлмаймиз.

Шаҳзод Шодмонов.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

five × five =