“Энг улуғ, энг азиз”лар  тақдирланди

Кеча  Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлашга ба­ғишланган тадбир бўлиб ўтди.

“Энг улуғ, энг азиз” республика кўрик-танлови Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини амалга ошириш доирасида ташкил этилди.

Шу тариқа, танловга топширилган ижодий ишлар орасидан “Сен — қудрат манбаи, саодат маскани,  жонажон Ўзбекистоним!” шиорига мос материаллар ҳайъат аъзолари томонидан ажратиб олинди. Энг сара, энг яхши деб топилган 22 нафар ижодкор асарлари “Энг улуғ, энг азиз” республика танлови ғолиблигига муносиб топилди.

Тадбир сўнггида ғолибларга диплом ва совғалар топширилди.

Ўз мухбиримиз.

 

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

six + 10 =