“Менинг армиям – менинг фахрим!”

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг ўттиз тўрт йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Менинг армиям – менинг фахрим!” республика танлови ўтказилиши эълон қилинади.

Танловга “Миллий армия – Она юрт қалқони, тинчлигимиз посбони!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган журналистик материаллар, ёзувчи ва шоирларнинг асарлари қабул қилинади.

“Менинг армиям – менинг фахрим!” танлови қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

  1. ОАВ вакилларининг журналистик материаллари бўйича; (бу йўналишда босма ОАВ, интернет нашрлари ва телеканаллар журналистлари иштирок этишлари мумкин)
  2. Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари бўйича.

Эслатма: ҳужжатлар электрон тартибда қабул қилинади.

Ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:

– муаллиф ва унинг профессионал фаолияти тўғрисида қисқача маълумот;

– муаллифнинг паспорт (ID карта) нусхаси;

– муаллифнинг манзили ва боғланиш телефонлари.

Танловга 2025 йилнинг 20 январидан 2026 йилнинг 3 январигача бўлган даврда эълон қилинган материаллар – асарлар 2026 йилнинг 5 январигача қабул қилинади.

Танлов ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг ўттиз тўрт йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида мукофотланадилар ва уларнинг рўйхати матбуотда эълон қилинади.

Ижодий ишлар “Менинг армиям – менинг фахрим!” танловига деб кўрсатилган ҳолда қуйидаги электрон манзилларга юборилиши лозим:

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, 100011. Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй. Тел: 71 244-64-62

(+998 99 466-10-25 рақамдаги телеграм манзил)

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, 100066, Тошкент шаҳри,

Бунёдкор кўчаси, Адиблар хиёбони. Тел.: 71 231-24-46

(+998 99 090-06-74 рақамдаги телеграм манзил)

Ташкилий қўмита

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

3 + 12 =