Яхши ният қилайлик…

Бир киракаш эрталаб хотинига шошиб телефон қилибди:

— Хотин, бугун ишим тез битди. Кира қилишга кетдим.

Хотини ҳайрон бўлибди:

— Вой, дадаси, метан газда очерет йўқмикан? Ҳар куни тушгача навбатда турар эдингиз?

— Қаёқда? Навбат турнақатор. Ҳийла ишлатдим: “Қайнонам ўтиб қолибди. Худди онам каби меҳрибон эди. Энди нима қиламан? Ҳали навбатим узоқ!..” — деб ростакамига йиғладим. Менга ачинган одамлар навбатсиз ўтказиб юборишди. Ҳатто газ қуювчилар пул ҳам олишмади. Қойилмисан, хотин?.. — деди кулиб.

— Ҳе, ниятингизни шамол учирсин! Бугун-ку, майли, онажонимни “ўлдириб” баҳона топибсиз! Эртага қандай баҳона топасиз? — деса хотини, киракаш дудуқланиб нима дермиш:

— Яхши ният қилайлик, хотин! Балки, эртага газ бемалол бўлиб қолар!

Зафар МЎМИНОВ.

Самарқанд вилояти,

Қўшработ тумани

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

eleven − nine =