Трамвай
Эркин ВОҲИДОВ,
Ўзбекистон Қаҳрамони,
Халқ шоири
Тунда трамвайда сархуш ўспирин
Тинмай ҳайдовчига ёлворар эди.
– Ана у кўчага юз қадам киринг,
уйим ўша ерда, жон ака, – дерди.
– Бу – трамвай, – дерди ҳайдовчи хуноб, –
Темир из бор, четга қандоқ бураман?
Йигит қулоғига кирмасди жавоб:
– Беш сўм олинг, майли, ўн сўм бераман.
У сархуш йигитга ўхшайди, кўнгил
Орзулари парвоз этар қайдадир,
Талпинма, эй кўнгил,
Сен гапга кўнгил!
Ахир, маконимиз трамвайдадир…
