Ҳамдардлик
Ҳозиргина нохуш хабар келди: “Hurriyat”нинг Самарқанд вилояти бўйича мухбири Хўжаниёзов Убайдулла Эгамбердиевич бандаликни бажо келтирди. У газетамиз таҳририятида узоқ йиллардан буён меҳнат қилиб келаётган журналист эди.
Убайдулла Хўжаниёзовнинг оила аъзоларига ва барча яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.
Жаноза маросими эртага – 18 сентябрь куни соат 11-00 да Самарқанд вилояти, Қўшработ тумани, Тоз МФЙ, Боғожот қишлоғидаги марҳумнинг ўз хонадонида бўлиб ўтади.
