Ўзбекистон Республикаси Президенти Санкт-Петербургга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти 20 декабрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига ташриф буюрди.

«Пулково» халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко ва бошқа расмий шахс­лар кутиб олди.

Ўзбекистон Президенти Мус­тақил Давлатлар Ҳам­дўстлигига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этади.

МДҲ мамлакатлари етакчилари кўп томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ҳамдўстликда Ўзбекистон Республикаси раислик қилади.

ЎзА.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

4 + three =