“Эркин замон ижодкори” МЧЖ фаолияти билан танишув

Ўзбекистон Журналистлари ИУ Сирдарё вилояти бўлими ва “Янги Сирдарё” газетаси таҳририяти ҳамкорлигида Сайхунобод туманидаги “Фаровон” маҳалласида жойлашган “Гуландом” хусусий-шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотига пресс-тур ташкил этилди.

Сирдарёлик журналистлар орасида ҳам тадбиркорлик ҳаракатларига ўз ҳиссасини қўшаётган, эл-юрт фаровонлиги йўлида фидойилик намуналарини кўрсатаётган журналистлар талайгина. “Эркин замон ижодкори” МЧЖ раҳбари — Эркин Саидов шуларнинг бири.

— Давлатдан 2.500.000.000 сўм кредит олиниб, давлат-хусусий шерикчилик асосидаги қурилган ушбу МТТ биноси 150 ўринли, 3 қаватли бўлиб жорий йилнинг 27 июнь – Матбуот ва ОАВ ходимлари куни арафасида   фойдаланишга топширилди. Амалда чекка бир қиш­лоқда 15 та иш ўрни яратилди. Бу даргоҳда бугунги кун талаблари даражасида барча шарт-шароитлар яратилган. Инглиз ва рус тилларида машғулотлар ўтилмоқда. Табиийки, бундан қишлоқ аҳли жуда ҳам мамнун, — деди тадбиркор-журналист, Сайхунобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси Эркин Саидов ҳамкасблари билан учрашувда.

Тадбирда журналистлар вилоятнинг олис бир қишлоғидаги мактабгача таълим ташкилотида болажонлар учун яратилган шарт-шароитлар,   машғулотлар жараёнлари, тадбиркор-журналист амалга ошираётган ибратли ишлар билан яқиндан танишдилар.

Ушбу МТТ га ҳомийлик қилаётганлар сафи кенгайиб бормоқда.   Халқ депутатлари Сайхунобод   тумани   кенгаши депутати, “Лидер Роҳат” фермер хўжалиги раҳбари Роҳатой Назарова ташкилотга 150 туп турли мевали дарахтлар кўчатларини туҳфа этди.

Шу куни сирдарёлик журналистлар яна бир хайрли ишга қўл уриб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бошланган “Долзарб 40 кунлик” лойиҳаси доирасида МТТ ҳовлисига 50 тупдан зиёд турли хил мевали дарахт кўчатлари ўтқаздилар.

Ғулом ПРИМОВ,

журналист

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

2 × 5 =