Медиасаёҳатдан нималар олдик?

Куни кеча — Халқаро Матбуот эркинлиги куни айёмини устозимиз, “Халқ сўзи” газетасининг Сирдарё вилояти бўйича мухбири, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Аҳмадали Шерназаров бошчилигида ташкил этилган зиё­рат ва саёҳатда ўтказдик.

“Табиат ва журналист” деб номланган медиасаёҳатимиз манзили Жиззах вилоятининг Янгиобод туманидаги Хўжамушкент зиёратгоҳи бўлди. Унда устознинг журналистика олий таълимида таҳсил олаётган талабалар, мазкур   йўналишда ўқишни мақсад қилган битирувчи-ўқувчилар, ёш журналист шогирдларидан бир гуруҳи иштирок этди.

Медиасаёҳат ва зиёрат давомида сафар (йўл)очерки, репортаж жанрлари бўйича назарий-амалий тушунчалар олдик. Шунингдек, саёҳат таассуротларимиз юзасидан қисқа лавҳалар ёзиш амалиётини ҳам бажардик. “Журналист табиат билан қанчалик яқин бўлса, унинг ижодида ўзига хослик бўлади. Қолаверса, мана шундай гўзал манзиллар, обод шаҳару қишлоқларни ўз кўзингиз билан кўриб, танишиш асносида Ватанимиз, унинг бетакрор жамоли ҳақида жўшиб ёзиш қобилиятингиз ўсади”, деди устозимиз.

Биз устоз Аҳмадали Шерназаров бошчилигидаги “Ёш журналистлар маҳорат мактаби” аъзолари айни шундай саёҳатларни ҳар йили 3 май — Халқаро Матбуот эркинлиги кунида ўтказиб туришга келишиб олдик.

Темурмалик ҲАМИДОВ,

Диёра МИСРАЛИЕВА,

Ўзбекистон Журналистика ва

оммавий коммуникациялар

университети талабалари.

Кумуш-Одина ҚАРШИБОЕВА,

Ўзбекистон Миллий университети

журналистика факультети талабаси

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

nineteen − fourteen =