Ҳалол меҳнат қадрланиши керак

Байрам кунлари ходимларни моддий рағбатлантиришнинг бутунлай йўқлиги жамоани янада тушкунликка солмоқда. Чунки ишончни мустаҳкамлайдиган, одамга далда берадиган айнан мана шундай эътибор бўлиши керак.

Шу билан бирга, байрам кунлари ходимлар учун энг оддий моддий рағбатлантириш ҳам амалга оширилмайди. Бундай икки томонлама ёндашув жамоа ўртасида адолатга нисбатан ишончсизликни кучайтирмоқда.

Марказий бошқарув ходимлари барчаси ҳар байрамда мукофот пули олади, қуйи тизимдаги ходимлар эса фақат кутиш ва умид қилишдан бошқа чорага эга эмас. Бу амалиёт жамоада тушкун кайфият уйғотмоқда.

Шу сабабли, ушбу масалани жиддий кўриб чиқиб, суд тизимида ишлаб фаолият юритиб келаётган ходимларга аниқ ва равшан тушунтириш берилиши керак. Адолатнинг таъминланиши — раҳбарият томонидан бошланиши керак.

Ходим ҳар доим масъулият, интизом, садоқат билан ишлайди, бироқ унинг байрамдаги меҳнатини эътироф этиш тизимда йўлга қўйилмаган.

Ходим ойлиги ҳисобидан тўлайдиган пулини тежашга мажбур бўлади. Натижада эса мажбурий топшириқларни бажаришда ўзининг эмас, бошқа манфаатдор шахсларнинг ёрдамини излашга мажбур бўлиб қолади. Бу эса раҳбариятнинг ўзи айтиб келаётган коррупцияни четлаб ўтмасдан, аксинча, уни чуқурлаштиради.

Бироқ амалда бунинг акси кузатилмоқда: раҳбарият томонидан фақат талаб қўйилади, лекин ходимнинг меҳнати, унинг моддий аҳволи ёки байрамдаги кайфияти билан ҳеч ким қизиқмаяпти.

Жорий йилнинг иккинчи ярим йиллигида суд тизимида ишловчи ходимларга ҳали картошка пули тугул, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан ходимларга моддий рағбатлантириш пуллари ҳам берилмади. Ростини айтганда, ушбу сиёсат давом этса, ходимдан ҳалол меҳнат, садоқат ва юқори самарадорлик кутишнинг ўзи мантиқсиз.

Манба: platforma.uz.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

3 × four =