Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси “Олтин қалам” ХХ миллий мукофоти учун халқаро танловнинг рағбатлантирувчи номинацияларини эълон қилди
Танловнинг рағбатлантирувчи номинациялари билан танишинг:
- Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш ислоҳотлари ёритилган энг яхши материаллар учун
- Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиётни тарғиб қилувчи энг яхши материаллар учун
- Давлат тилини ривожлантириш ва нуфузини янада оширишга бағишланган энг яхши материаллар учун
- Аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва ислоҳотлардаги иштироки ёритилган энг яхши материаллар учун
- Ёшларга оид давлат сиёсати ёритилган энг яхши материаллар учун
- Жамиятдаги долзарб мавзуларга бағишланган энг яхши танқидий-таҳлилий материаллар учун
- Публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун
- Спорт соҳасидаги ислоҳотларнинг натижалари ёритилган энг яхши материаллар учун
- Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятига бағишланган энг яхши материаллар учун
- Энг яхши фоторепортаж учун
- Умуммиллий ҳамжиҳатликни тарғиб қилиш ва мустаҳкамлашга қаратилган энг яхши материаллар учун
- Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган энг яхши миллий контент учун
“Олтин қалам” Миллий мукофоти учун халқаро танловнинг ғолиб ва совриндорлари 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ўтказиладиган байрам тадбирида тантанали равишда тақдирланади.
Мурожаат учун телефонлар:
71-244-37-87, 71-244-64-62
