Саволга савол билан
Сўровнома натижаларига кўра, кечаги ёмғирдан сўнг Ўзбекистоннинг 70 фоиз ҳудудида свет ўчгани ҳақидаги постимизга “Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ вакиллари жиддий эътироз билдиряпти.
Хўп, сўровномага ишонмасайлар (ишонмасангиз. – таҳририят), неча фоиз ҳудудда аҳоли электр энергиясиз қолди, шу бўйича расмий маълумот борми, дея саволга савол билан жавоб қайтардик.
Тахминимизча, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖда бундай маълумотнинг ўзи йўқ. Бўлса ҳам буни эълон қилиша олмайди…
platforma.uz
Тўғри, жойларда ёмғир туфайлими, шамол туфайлими ёки бошқа сабабданми электр таъминотида узилишлар бўлаётгани — ҳақиқат. Бироқ (сўровномаларга кўра бўлса ҳам) мамлакатимизнинг неча фоиз ҳудудида чироқ ўчгани, эҳтимол, баҳслидир. Аммо ана шундай “тиш-тирноқли” хабарларни ёзаётгани учун барибир “platformа.uz” га раҳмат!
“Hurriyat”.
