Янги марказлар ҳам мижоз, ҳам муассаса учун қулайликдир

Бугунги кунда ҳеч бир фаолият турини банк хизматларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Йилдан-йилга ушбу хизмат тури кенгайиб, такомиллашиб бормоқда.  Биргина “Туронбанк” АТБ томонидан кўрсатилаётган сифатли, тезкор, асосийси, ҳалол меҳнат натижасида ушбу молия муассасасига ишонч билдирган мижозлар сони ортаётир. Айни пайтда 23 мингдан ортиқ компания ўз бизнесларини энг омадли лойиҳалар қаторига қўшиш имконига эга бўлишди. Бунда республикамизнинг барча ҳудудларида эрта-ю кеч меҳнат қилаётган муассасанинг бир қатор бўлинмалари ва янгидан ташкил этилаётган банк хизматлари марказлари ходимларининг муносиб ҳиссаси бор, албатта.

Замонавий банкомат ва инфокиосклар 24/7 режимида ишлаши йўлга қўйилган. Бу эса миллий ва халқаро пластик карталардаги маблағларни нақдлаштириш, коммунал, уяли алоқа операторлари, шаҳар телефонлари, кабель телевидениеси, интернет хизмати учун тўловларни ҳафтанинг исталган куни, сутканинг ҳар қандай вақтида амалга ошириш имконини беради. Марказларда жойлаштирилган универсал кассалар мижозларнинг навбат кутиб, сарсон бўлишларига чек қўяди. Уларнинг қулайлиги шундаки, биргина ходимнинг ўзи ҳар қандай саволга жавоб бериб, сифатли хизмат кўрсата олади.

Аҳолига молиявий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш ва мижозларга қулайлик яратиш мақсадида пойтахтимизнинг Мир­обод ва Мирзо Улуғбек туманларида “Туронбанк” АТБнинг нав­батдаги иккита замонавий банк хизматлари марказлари иш бошлади. Уларнинг очилиш маросими тантанали тарзда ўтказилиб, тадбирда молия муассасаси раҳбарияти, банк ходимлари ва мижозлар иштирок этди. Анъанага мувофиқ, алвон тасма кесилди.

Янгидан ташкил этилган мазкур марказларда малакали банк ходимлари юридик ва жисмоний шахсларга кенг кўламли молиявий ва консалтинг хизматлари кўрсатади. Бу ерда ҳисоб рақам ва пластик карталар очиш, кредит олиш учун ариза бериш, омонатларни расмийлаштириш, барча турдаги тўловлар ҳамда халқаро пул ўтказмаларини бажариш мумкин.

Замонавий банкомат ва инфокиосклар 24/7 режимида ишлаши йўлга қўйилган. Бу эса миллий ва халқаро пластик карталардаги маблағларни нақдлаштириш, коммунал, уяли алоқа операторлари, шаҳар телефонлари, кабель телевидениеси, интернет хизмати учун тўловларни ҳафтанинг исталган куни, сутканинг ҳар қандай вақтида амалга ошириш имконини беради. Марказларда жойлаштирилган универсал кассалар мижозларнинг навбат кутиб, сарсон бўлишларига чек қўяди. Уларнинг қулайлиги шундаки, биргина ходимнинг ўзи ҳар қандай саволга жавоб бериб, сифатли хизмат кўрсата олади.

— Маҳалламизда авваллари бундай марказлар бўлмаган. Кредит олиш, омонатларни жойлаштириш у ёқда турсин оддийгина пластик карточкамиздаги маблағларни нақ­т­лаштириш учун ҳам бир неча километр йўл босишга тўғри келарди, — дейди фуқаро Гулхумор Омонуллаева. — “Туронбанк” ташаббуси билан ҳудудимизда хизмат кўрсатиш марказининг очилиши, узоғимизни яқин, мушкулимизни осон қилди. Бино замонавий, кўркам тарзда қурилганини кўриб, очилиш маросимида иштирок этишга қарор қилдик. Мана, кўряпмизки, барчаси кўнгилдагидек. Мутахассислар мижозлар билан яхши муносабатда, саволларимизга тезда жавоб қайтариб, хизматлар билан таништиришмоқда. Бунинг учун ташкилотчилардан ҳар қанча миннатдор бўлсак арзийди.

Яна бир аҳамиятли жиҳати, марказларнинг замонавий дизайн асосида миллий меъморчилик андозалари билан уйғунлашган ҳолда қурилганидир. Бу ерга ташриф буюрувчилар учун шинам жой тайёрланган, ўрнатилган мониторда “Туронбанк” АТБда жорий этилаётган янги хизматлар ҳақида батафсил маълумот бериб борилади.

— Марказимизнинг аҳоли гавжум ҳудудда жойлашгани биз учун ҳам, маҳаллий фуқаролар учун ҳам қулайлик туғдиради, — дейди “Туронбанк” АТБ стратегик ривожлантириш ва маркетинг департаменти раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Равшан Файзиев. — Яъни банк учун мижозлар билан яқин, юзма-юз бўлиш муҳим, бу кенгроқ хизмат кўрсатиш имконини беради. Қолаверса, бугунги тезкор давр­нинг талаби ҳам шу — тез, қисқа ва сифатли. Аҳолига ҳам айни шундай хизмат зарур. Қисқаси, бундан икки томон ҳам манфаатдор. Янги марказларимиз кунига 200 нафардан ортиқ юридик ва жисмоний шахсга хизмат кўрсатади. Қолаверса, банкомат ва автоматлаштирилган ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи киоскалар ҳам доимий равишда эл хизматида.

Бир сўз билан айтганда, давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 23 март­да эълон қилинган “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мижозларга хизмат кўрсатишни замонавий ёндашувлар асосида такомиллаштиришга ҳуқуқий кўмак бўлаётир. Натижада, истеъмолчилар манфаатлари тўла қаноатлантирилиб, янги банк хизматлари ва маҳсулотлари ўз вақтида тадбиркорлар ҳамда аҳолининг барча қатламига бирдек етказилмоқда.

Х.Аҳмаджонова.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

8 − six =