«BIG UZBEK»нинг рингдаги йўли

Ўзбек боксчиларининг ашаддий ва азалий рақиблари кўп узоқда эмас. Уларнинг аксарияти Қозоғистон вакиллари ҳисобланишади. Қўшни юртда бокс анча ривожланган. Қитъа ва жаҳон чемпионатларида ўзбек боксчилари доимий равишда қозоқ спортчилари билан тўқнашадилар.

Ҳамма ҳам дуч келганга мушт туширишни ўйлаб спорт залига бориб машқ қилмайди. Бу ҳар қандай одамга эриш туюлиши табиий. Аммо спортнинг бокс тури айнан ана шу қоидага қурилган. Истайсизми, йўқми боксчи рақибининг юзига мушт тушириши, зарбани аниқ ва кучли тарзда йўллаши лозим.

Кейинги пайтларда ўзбек боксчиларининг зарбасини қабул қилган рақиб боксчилар уларни анчагача эслаб юриш­япти. Бир сўз билан айтганда, ўзбек боксчилари шиддатини қандай қайтариш мумкин деган саволга жавобни бугун Куба, АҚШ, Қозоғистон, Россия чарм қўлқоп усталари кўпроқ ўйлашаяпти.

Мамлакатимиз бокс мактаби дунёда биринчи қаторда эътироф этиляпти. Бу ҳам бўлса юртимизда спортнинг бокс йўналишида ажойиб авлоднинг вояга етгани билан боғлиқ.

Футболдан устун келганда…

Боксчиларимиз орасида бўйи бас­ти ва оғирлиги бўйича етакчи саналган Баҳодир Жалолов номини алоҳида эътироф этиш жоиз. «BIG UZBEK» номи билан машҳур бўлаётган юртдошимизнинг рингга кўтарилишини бутун дунё интиқлик билан кутаяпти, томоша қилаяпти.

Айни пайтда унинг спорт формаси мукаммал даражага етган. Буни у шу йил Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида исботлади.

Баҳодир Жалолов Сурхондарёнинг Сариосиё туманида туғилган. Барчамизга маълумки, Сурхондарё курашчилар, полвонлар юрти. Баҳодир бокс­ тўгарагига боргунга қадар футбол билан шуғулланган. Ундаги бу қизиқишни кўрган отаси уни футбол мактабига олиб боради. Уч йил футбол билан шуғулланиб, болалар ўртасидаги турли мусобақада ҳам қатнашади.

— Аммо бир куни отам: “Сен футболчи эмас, боксчи бўлишинг керак!” деб, бокс билан шуғулланишимга чорлади, — дея болаликдаги хотираларини эслайди Баҳодир.

Унинг боксга бўлган қизиқишини ўз вақтида пайқаган отаси ўғлини Чирчиқ шаҳрига бошлаб келади. Шу тариқа Чирчиқ шаҳридаги Олимпия захиралари коллежи унинг иккинчи уйи­га айланди. Бу даргоҳ ёш боксчининг ҳаётида катта из қолдирди. Мақсад ва орзулар ёш боксчини тинимсиз ишлашга, меҳнат қилишга ундади. Фақат биринчи бўлиш умиди ёш спортчини бир сония ҳам тарк этгани йўқ. Устозлар Тўлқин Қиличев ва таниқли боксчи Рустам Саидовдан жанг олиб боришнинг сир-синоатларини ўрганди.

«Рио»да чеккан аламлар

Баҳодир юртимиз шарафини бир неча йилдан буён халқаро майдонда ҳимоя қилиб келаяпти. Ҳаваскор бокс­да у жаҳон ва Осиё чемпионатларида, турли халқаро мусобақаларда доимий иштирок этмоқда. Осиё чемпионатида 2017 йил Тошкентда ва 2019 йил Таиланд пойтахти Банкокда олтин медални қўлга киритди. Аммо бокс­чимизнинг мақсади дунё рингларини, Олимп чўққисини забт этиш эди. Тўғри, қитъада ҳам биринчи бўлиш осон бажариладиган юмуш эмас.

2016 йилда Бразилиянинг Рио-де- Жанейро шаҳри мезбонлик қилган ёзги Олимпия ўйинларида боксчиларимиз қандай каромат кўрсатгани ҳали ёдингиздан кўтарилмаган бўлса керак. Океан ортида бутун дунёни лол қолдирган боксчиларимиз орасида Баҳодир Жалолов номи ҳам бўлиши керак эди. У мазкур Олимпиадага катта марралар ва орзулар билан боргани рост. Лекин ундай бўлмади…

Яккакураш спорт турларида иштирок этаётган ҳар бир спортчи борки, Олимпиада чемпионлигини қўлга киритишни орзу қилади. Бутун фаолияти давомида шунга интилиб, яшайди. Баҳодирнинг ҳам энг катта орзуси ёзги Олимпиада ўйинлари олтин медалини қўлга киритиш. Рио-де-Жанейрода армонга айланган орзуни ушалиши яна тўрт йилга ортга сурилган бўлса-да, у бу йўлдан чекингани йўқ.

Америкада маҳоратини оширди

Олимпиададан кейин Баҳодир  Америка Қўшма Штатларига йўл олди. Энди у ҳаваскор боксдан профессионал боксга қадам қўйди.

Унинг бу йўлни танлагани тўғри бўлгани Екатеринбург рингларида яққол намоён бўлди. Қарийб икки йил давомида профбоксда олган таҳсили ва маҳорати унинг хатти-ҳаракатларида, аниқ ва кучли зарбаларида намоён бўлди. АҚШдаги фаолият уни ҳар томонлама «пишитгани» рост.

Баҳодир ва океан ортида профес­сионал боксда фаолиятини давом эттираётган юртдошларимизнинг барчасида бундай юксалиш, ўсишни кузатиш мумкин. Профессионал бокс ҳаваскор боксга қараганда спортчини анча чиниқтиради ва унга руҳий далда беради.

Супероғир вазнда проф-рингдаги дебют жангида Мексика вакили Уго Турихильлони мағлуб этди. Айни пайт­да ҳамюртимиз ёшлар ўртасидаги супер вазнда Шимолий Америка камари соҳиби ҳисобланади. Бу камарни шу йил апрель ойида АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўтказилган жангда мезбон боксчи Брендан Барреттдан тортиб олган эди.

Торресни рингдан шифокорлар замбилда олиб чиқиб кетгани ёдимизда. У рингдан тўғри шифохонага олиб борилган. Ҳамюртимиз ҳалол жанг қоидасига амал қилиб, шифохонага тушган рақиби ҳолидан хабар олди ва у билан дўстона суҳбатлашгани орада гина қолмаганини бутун дунё спорт нашрлари эълон қилди. Дунё биринчилигининг ярим финалида эса россиялик Максим Бабанинга ҳеч қандай имконият қолдирмасдан финалга чиқди.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, Баҳодир учун жорий — 2019 йил анча сермаҳсул бўлмоқда. Яъни, у кўплаб ғалабаларни қайд этмоқда. Жумладан, юқорида айтиб ўтганимиздек, шу йил 1-9 сентябрь кунлари Екатеринбург шаҳри мезбонлик қилган бокс бўйича жаҳон чемпионати сариосиёлик йигитнинг «бенифис»ига айланиб кетди. Тўғри, мазкур дунё биринчилигида бошқа боксчиларимиз ҳам юқори даражада иштирок этишди. Аммо кўпчилик бокс ихлосмандларига Баҳодирнинг бу галги иштироки ва ринг­даги жанглари кўпроқ манзур бўлди назаримда.

Айниқса, чемпионатнинг чорак финалида АҚШ вакили Ричард Торресни нокаутга учратгани катта шов-шувга сабаб бўлди. Мазкур жанг юрт­дошимиз иштирокида энг чиройли баҳслардан бири бўлди дейиш мумкин. Баҳснинг дастлабки раундидаёқ жағидан кучли зарбани ўтказиб юборган америка вакили со­ниялар ичида рингга қулади. Шифокорларнинг ёрдамига қарамай, у жангни давом эттириш у ёқда турсин, ўзига келиши қийин бўлди. Торресни рингдан шифокорлар замбилда олиб чиқиб кетгани ёдимизда. У рингдан тўғри шифохонага олиб борилган. Ҳамюртимиз ҳалол жанг қоидасига амал қилиб, шифохонага тушган рақиби ҳолидан хабар олди ва у билан дўстона суҳбатлашгани орада гина қолмаганини бутун дунё спорт нашрлари эълон қилди. Дунё биринчилигининг ярим финалида эса россиялик Максим Бабанинга ҳеч қандай имконият қолдирмасдан финалга чиқди.

Баҳодир Жалоловнинг финалгача ўтказган жангларини кузатганлар унинг сўнгги пайтда ҳақиқатан ҳам катта ўсишга эришганини пайқайди. Бу айниқса, рақибларни кутиб олиш, қайси вақтда зарба бериш ва ҳимояни ушлаб туришда яққол намоён бўлди. Шунингдек, тез фикрлаб, уни амалга ошириши ҳам рақиблари учун кутилмаган ҳол эди.

Ўзбек боксчиларининг ашаддий ва азалий рақиблари кўп узоқда эмас. Уларнинг аксарияти Қозоғистон вакиллари ҳисобланишади. Қўшни юртда бокс анча ривожланган. Қитъа ва жаҳон чемпионатларида ўзбек боксчилари доимий равишда қозоқ спортчилари билан тўқнашадилар.

Оғир вазнли боксчилар ўртасидаги жангда ҳам бу кураш анчадан буён давом этиб келмоқда. Хусусан, Баҳодир Жалолов аксарият мусобақаларда қозоғистонлик Қамшибек Қонқабаев билан ҳал қилувчи жангда учрашади. Екатерингбургда ҳам бу анъана давом этди.

Лекин бу гал Баҳодир қозоқ боксчисидан маҳорат ва куч борасида устун эканини рингда исботлади. Ҳар жабҳада рақибини енгган ватандошимиз илк маротаба Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Айни вақтда Баҳодир профессионал боксдаги иштироки билан бир вақтда «Токио-2020» ёзги олимпиада ўйинларига бориш учун лицензияни қўлга киритишга ҳаракат қилаяпти. Мақсад эса — Олимпиада чемпионлиги. Бу борада боксчимизда барча хислатлар мужассам. Унга фақат омад тилаймиз, албатта.

Жобир Хўжақулов.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

twelve + fifteen =