Урф-одати бир-бирига яқин бўлган халқлармиз

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA) мамлакатимиздаги ваколатхонаси ўртасидаги келишувга мувофиқ ушбу агентлик волонтёрлари Цутами Курия ва Юи Кобаяши хоним 2014-2016 ва 2016-2018 йиллар мобайнида Нукус шаҳридаги 31-давлат ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабида фао­лият олиб борди.

— Президентимиз Токиодаги Акасака қароргоҳида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) президенти Синичи Китаокани қабул қилиб, турли соҳаларда, шу жумладан, таълим соҳасидаги лойиҳаларни ўз ичига олган янги дастур бўйича ўзаро келишувга эришгани бизни янада қувонтирди, — дейди Нукус шаҳридаги 31-давлат ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби директори Венера Қаленова. — Ўқувчиларимизнинг Япония маданиятига, тарихига ва тилига қизиқиши катта.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

1 × four =