Қўллаб-қувватловчи махсус сиҳатгоҳ

Самарқанд вилоят болалар махсуслашган сиҳатгоҳида, асосан, сил касаллигига туғма мойиллиги бор ва ушбу касаллик билан оғриганлар билан мулоқотда бўлган, ясси оёқ, чаноқ-сон бўғимларининг туғма чиқиши касалликлари бор болалар даволанади.

Сиҳатгоҳимиз 350 ўринга мўлжалланган бўлиб, сил касалига чалинган беморларнинг ёшига қараб, 3 та бўлимимизда даволаш ишлари олиб борилади. Шундан, биринчи бўлимимиз Самарқанд шаҳар, Спитамен шоҳкўчаси, 17-уйда жойлашган. Бу бино бундан қарийб 104 йил аввал, яъни 1916 йилда қурилган бўлиб, умумий майдони 0,4 гектарни ташкил қилади. 80 ўринга мўлжалланган. Бўлимда сил касаллигига мойиллиги бор, вираж, силнинг нофаол турлари билан оғриган, мулоқотда бўлган гўдакликдан 7 ёшгача бўлган болалар соғломлаштирилади.

Даволаш ишлари химиятерапия ва физиотерапия воситасида олиб борилади. Албатта, бизда аввал сил касаллиги шифохонасида даволангандан кейин, АБП-ДОСТ дастури бўйича қўллаб-қувватловчи фазада бўлган болалар даволанади.

Иккинчи бўлимимиз Самарқанд шаҳар, Хужум кўчаси, 12-уйда жойлашган бўлиб, ҳаракат ва соғломлаштиришга мослаштирилган. 80 ўринли бўлимда ҳаракат-таянч тизими касалликларини реабилитация қилиш йўналишида 2-14 ёшгача бўлган болалар соғломлаштирилади. Бўлимда даволаш ишларини физиотерапия (массаж, парафинотерапия, электрофарез) ва ЛФКда олиб борамиз. Лаборатория хонаси мавжуд.

Учинчи бўлимимиз Самарқанд туманидаги Охалик қишлоғида, унда 7-14 ёшгача бўлган болалар соғломлаштирилади. Бўлим 190 ўринга мўлжалланган. Бу ерда сил касаллиги билан оғриган ва сил касаллигига мойил бўлган болалар даволанади. Даволаш ишлари химиятерапия ва физиотерапия усулида олиб борилади. Иккинчи ва учинчи бўлимларимиз замонавий биноларда жойлашган.

Соғломлаштириш бўлимларида йўлдош мактаблар мавжуд бўлиб, ўқитувчилар ҳамкорлигида фан тўгараклари йўлга қўйилган ва мунтазам фан ойликлари ўтказиб келинмоқда.

Жамила Равшанова,

Самарқанд вилоят болалар

махсуслашган сиҳатгоҳи бош врачи.

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

4 × two =