Шоҳсупадаги чемпион

Жаҳон шоҳсупасида Ўзбекистон байроғининг ҳилпираши қалқитиб юборади одамни. Айниқса, байроқ  — Ўзбекистон ўғлони Муроджон Аҳмадалиевдек мард ва жасур чемпионлар қўлида бўлса… Ва яна у кўтарган байроқ бутун дунё нигоҳини Ўзбекистонга қаратса…

Пойтахтимиздаги Олимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон Респуб­ликаси  Бош вазири А.Арипов иштирокида бўлиб ўтган тантанали маросим ана шу жаҳон шоҳсупасидаги сурурнинг давоми ўлароқ кайфият уйғотди.  Мазкур анжуман Майами шаҳрида (АҚШ) профессионал бокснинг ярим енгил вазни тоифасида ғолибликни қўлга киритган Муроджон Аҳмадалиевни тақдирлашга бағиш­ланди.

Президентимизнинг тегишли фармонига кўра, юртимиз бокс спорти тарихида илк бор WBA  ва  IBF йўналишларида чемпионлик камарини ўзиники қилган, спортда мислсиз натижаларга эришган, бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Аҳмадалиев Муроджон Қаҳҳор ўғлига  “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони берилди.

Спортчимизга давлатимиз раҳбари номидан Тошкент шаҳридан уч хонали уй калити ва “Chevrolet Tracker”  автомобили топширилди.

Боксчимизнинг ғалабасидан, давлат раҳбарининг ишонч ва ғамхўрлигидан нафақат спортчининг ота-онаси, балки бутун юртдошларимизнинг қувончи чексиз. Ахир фарзандинг бўлсин, чемпион бўлсин-да!

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

fourteen − 3 =