11 ёшли ўқувчи халқаро сертификат соҳиби

Навоий шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларида хорижий фанларни ўқитиш ва ўргатишда 330 нафар ўқитувчи фаолият юритаяпти. Уларнинг 325 нафари инглиз тили фани ўқитувчиларидир.

— Шаҳримиздаги 12 нафар ўқитувчи халқаро “IELTS”, “test DAF”, “Aptis for teachers” каби халқаро сертификатларни, 51 нафар ўқитувчи эса “CEFR” сертификатини қўлга киритган, — дейди Навоий шаҳар халқ таълими бўлими мудири Раъно Ҳайитова. — Бундан ташқари, яқинда 11-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчилари Вазира Азимова ва Аҳад Аҳмедовлар Буюк Британиянинг нуфузли олий таълим муассасаларида малака ошириб келишди. Албатта, педагогларимизнинг бу каби ютуқлари ўқувчиларимизнинг чет тилини мукаммал ўрганишларида муҳим асос бўлиб хизмат қилади.

Айтиш мумкинки, жорий ўқув йилида Навоий шаҳар мактабларида таълим олаётган 103 нафар ўқувчи хорижий тиллар бўйича халқаро сертификатларни қўлга киритгани бежиз эмас, албатта. Айниқса, мамлакатимизда биринчилардан бўлиб Навоий шаҳар 2-умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Анора Арзиева инглиз тилидан “IELTS” бўйича имтиҳон топшириб, 11 ёшида 6 баллик натижага эришди ва энг ёш халқаро сертификат соҳибига айланди.

Шунингдек, 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, шаҳардаги 8-умумий ўрта таълим мактабида япон тилига, 5-умумий ўрта таълим мактабида эса хитой тилига ихти­сослаштирилган синфлар ташкил этилди.

Отабек АСЛОНОВ

Янгиликларни дўстларингизга улашинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

6 + fifteen =